Гипертония касаллигини енгишга ёрдам берадиган 3 тавсия
(last modified Tue, 23 Feb 2021 05:57:59 GMT )
феврал 23, 2021 10:57 Asia/Tashkent
  • Гипертония касаллигини енгишга ёрдам берадиган 3 тавсия

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев гипертония касаллигининг асосий аломатлари ва уларнинг даво чоралари ҳақида сўз юритади.

Немис олими кардиолог Мартин Галленинг маълум қилишича, қон босими касаллигига олиб келувчи энг кенг тарқалган омилларга ортиқча вазн, стресснинг тез-тез кузатилиши, чекиш, нофаол ҳаёт турмуш тарзи, уйқусизлик ва қандли диабет мисол бўлади.

Қон босими касаллиги узоқ вақт алоҳида белгиларсиз давом этади ва кўпинча организмга зарарли таъсирлари пайдо бўлганидагина аниқланади. Олимлар гоҳ- гоҳида бўлиб турадиган ҳолатлар — кундузи уйқунинг келиши, бесабаб чарчоқлик, бош оғришига эътибор беришни маслаҳат беради. Бу қон босими ошишининг аломатлари бўлиши мумкин. Шунингдек, қон босимини вақт- вақтида ўлчаб туриш керак. Бу ҳатто ёшларга ҳам тегишли бўлиб,  сўнгги йилларда кам ҳаракат ва семизлик туфайли уларда ҳам гипертония касаллиги кўп учрамоқда. Шифокорнинг фикрича, турмуш тарзини озгина ўзгартиришнинг ўзи ҳам қон босими касаллигининг хавфли оқибатларини олдини олиш мумкин, ҳаттоки улар қон босимига қарши дориларига қараганда яхшироқ фойда келтиради.

Немис кардиологи Мартин Галленинг қон босими касаллигининг учта асосий аломати ва уни енгишга ёрдам берадиган учта тавсияси билан танишинг.

Аломатлари:

• кундузи уйқу келиши;

• бесабаб чарчоқ;

• бош оғриши.

Учта асосий хавф омиллари:

• кам ҳаракат;

• нотўғри овқатланиш;

• ортиқча вазн.

Биринчи тавсия: Жисмоний тарбия билан шуғулланиш

Кунига атиги 15 дақиқа вақтни саломатлик учун ажратиб, қон босимини дориларсиз тушириш мумкин. Жисмоний машқлар ҳаёт тарзини ўзгартиришнинг асосий омилидир. Очиқ ҳавода қилинган жисмоний машқлар жумладан, юриш, велосипед ҳайдаш, югуриш ва бошқа машқ кабилар. Мартин Галленинг таъкидлашича, очиқ ҳавода 15 дақиқа қилинган сайр қон босимини туширади.

Иккинчи тавсия: Ортиқча вазндан халос бўлиш

Ҳар бир йўқотилган килограмм юрак иш фаолиятига катта ёрдам беради, қон томирларининг зарарланишини камайтиради. Қаттиқ парҳез тутиш шарт эмас. Кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш керак. Мартин Галленинг таъкидлашича, атиги 10 килограммга озиш юқори қон босимини камайтиради.

Учинчи тавсия: Фойдали ва соғлом овқатланиш

Тузни камайтириш, колбаса, пишлоқ ва шунга ўхшаш дудланган озиқ овқатлардан чегараланган маъқули. Нон ва ун маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқатларни камроқ истеъмол қилиш керак.

Соғлом рацион, айниқса, сабзовот ва меваларга бой бўлса, жисмоний тарбия билан биргаликда ўз-ўзидан вазн ташлашга олиб келади. Юқоридаги уч тавсияга амал қилиш орқали юқори қон босимини туширишда, ҳаттоки дори воситаларини қабул қилишга ҳожат қолмаслиги мумкин.