Юрак фаолиятини яхшилайдиган 7 маҳсулот
Йилига бир миллиондан ортиқ инсон юрак касаллиги сабаб вафот этиши кишини хавотирга солади.
Шуни инобатга олган ҳолда саломатлик ҳақида қайғуриш, кардиологга бориш, тоза ҳавода вақт ўтказиш, тонгда машқ бажариш ва овқатланишга эътибор бериш керак. Юрак фаолиятига ижобий таъсир қиладиган, узоқ умр кўришга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Сули ва арпа ёрмаси
Таркибида бета-глюкан полисахариди бўлган мазкур маҳсулотлар, айниқса холестерини кўп инсонлар учун фойдали ҳисобланади.
Лосос
Омега-3 ёғ кислотаси бисёр бўлган ёғли балиқ, юрак хуружини олдини олади, ритм меъёрда бўлишини таъминлайди. Шунингдек, қон қуйилиши эҳтимолини камайтириб, яллиғланиш жараёнларини олдини олади.
Кўкатлар
Исмалоқ, кейл карами, салат барги ва бошқа кўкатлар А, C, Э, К витаминлари ҳамда антиоксидантларнинг кони. Айнан шу сабаб ҳам ушбу маҳсулотларнинг истеъмоли организм ва қон-томирлардан токсинларни чиқаради, холестеринни камайтиради.
Ёнғоқ ва уруғлар
Калий, магний ва бошқа минералларга бой мазкур маҳсулотлар қон босимини пасайтириб, юрак-қон томир тизимини меъёрлаштиради.
Авокадо
Ёғ кислоталарининг кони ҳисобланган авокадо инсулинни назорат қилади ва қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради.
Зайтун ёғи
Зайтун ёғини истеъмол қилиш артериал қон босими триглицеридлар миқдорини пасайтириб, холестеринни камайтиради.
Дуккакли маҳсулотлар
Ясмиқ, нўхат ва бошқа дуккакли маҳсулотлар темир, B гуруҳи витаминлари, магний, рух моддаси ва фосфорнинг кони. Айнан шу сабаб ҳам истеъмолидан кейин триглицерид ва холестерин миқдори, шунингдек, қондаги қанд миқдори меъёрлашади.