Ўзбекистонда доллар ва евро яна кўтарилди
июн 24, 2019 15:57 Asia/Tashkent
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 26,60 сўмга кўтарилиб, 8 562,34 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 165,96 сўмга ошди ва 9 731,96 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.