Бел оғриғини бартараф этишнинг 4-та йўли
Одамлар орасида ривож топган бел оғриғининг бир нечита даволанадиган йўллари бор. Бел оғриғи кунлик одатлар сирасига кириши мумкин.
:Бел оғриғини бартараф этишнинг 4-та махсус йўллари билан сизларни таништирамиз
1) Мускулларингизни кўпроқ ҳаракатлантиринг. Бел оғриғидан халос бўлишингиз учун ўз тана аъзо ҳолатини
ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Бўғинларингиз ва мушакларингизни бироз ҳаракатлантиринг. Агар сиз кун бўйи утириб иш билан шуғулласангиз, оддий жисмоний машқларни бажаришингиз лозим. Қўлингизни орқага боғлаб юқорига
кутаришингизнинг ўзи организмингизда ўзгариш келтириши мумкин.
2)Уйқу ҳолатини ёки тушагингизни ўзгартиринг.
Экспертлар таъкидлашларича, ёнбошлаб ётиш бел оғриғини даволашга кумак бериб умуртқа поғонасини идеал ҳолатда сақлайди.
Бел оғриғига гирифтор бўлганларга қоринда ётиш, ҳамда букилиб ётиш тавсия этилмайди. Баъзи ҳолларда бел оғриғи сиз фойдаланадиган тўшак турига хулоса қилинади. Қаттиқ ёки юмшоқ тўшак кишига ўзгача таъсир етказади.Шунинг учун текшириб ўзингиз учун муносиб тўшакни танлашингиз лозим.
3) Муносиб рюкзак-сумкадан фойдаланиш.
Рюкзак-сумкалар одатда чиройли ва қулай, лекин кунлик ҳаётда ҳаддан ташқари юк солиб кутариб юриш, албатта одамга қийинчилик туғдиради.
4)Иссиқ ёстиқлар ёки музли пластик халтачалардан фойдаланиш.
Агар сизнинг бел оғриғингиз жароҳатларнинг натижаси бўлса, яллиқланиш ва шишишда ёрдам бериш учун музли пластик халтачаларни ишлатиш тавсия этилади. Агар оғриқ кучли бўлса, иссиқ ёстиқлардан фойдаланишингиз мақсадга мувофиқдир. Иссиқлик организмдаги қон оқимини оширади ва оғриқни камайтиради . Шунинг учун сиз бироз осонроқ ҳаракат қилишингизни сезасиз.