Ӯзингизни тетик ҳис қилишга ёрдам берадиган 9 та одат
Тадбиркор ва шахсий ривожланиш бўйича блог муаллифи Скотт Янг (Scott Young) унга тетик юриш ва мақсад сари олиб борувчи йўлда ортга қайтмасликка ёрдам берадиган маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Уларни ўз ҳаётингизга татбиқ этишга ҳаракат қилинг.
1. Ухлашга эрта ётинг
Агар доимий равишда уйқуга тўймасангиз, унумдорлик кўрсаткичи пасаяди.
Вазифа: бир ой давомида соат ўнда ухлашга ётинг. Ҳар куни, ҳатто дам олиш кунларида ҳам.
2. Спорт билан ҳар куни шуғулланинг
Жисмоний машғулотлар – қувватингиз учун узоқ муддатли сармоя. Жисмоний фаолликсиз саломатликнинг умумий кўрсаткичи тушади. Демак, фикрлаш ва диққатни бир ерга жамлаш қийинлашади.
3. Кундуз куни мизғиб олинг
Бу дангасалик эмас, организм ва хотира учун ижобий натижа келтирадиган фойдали одат. Жуда кўп маълумотни эслаб қолишни истасангиз, кундузги уйқу айниқса фойдали. Бундан ташқари, у кишига қўшимча қувват беради.
4. Мураккаб ишларни тонгда бажаринг
Иш кунининг илк тўрт соати – муҳим иш учун энг қулай вақт. Шундай экан ишга имкони борича эртароқ киришинг. Чунки зарур иш бажарилганида кайфият яхшиланади, ўзимизни унумли ҳисоблаймиз. Бироқ агар тонгда вақтимизни электрон почта, мажлис, қўнғироқларга сарфласак, ҳеч қандай фойдали иш билан шуғулланмаймиз, аксинча куннинг иккинчи қисмида кучсизликни ҳис этамиз.
5. Эртанги кун учун кечки пайт режа тузинг
Куч-қувват даражаси кунни қандай бошлашимизга боғлиқ. Агар дарҳол ишга киришилса, кун охирида режаларингиз амалга ошганини кўрасиз. Агар секин бошланса, куч ва вақт самарасиз ишларга сарфланади.
6. Мақсадларингизни ўзингизга сотинг
Кўпчилик бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама-қарши фикрга ишонади: маркетологлар уларни ўзлари бажармайдиган ишларни қилишга ундашга қодир, бироқ керакли ишларни амалга ошириш учун шахсий иштиёқни ўзгартиришни эплолмайдилар.
7. Яхши китоблар ўқинг
Яхши китоб сизни автоматик тарзда нима ўқиш бўйича тўғри йўналишга бошлайди. У нафақат бирор фактлар ҳақида сўзлади, шу билан бирга аста-секин фикрлаш тарзини ҳам ўзгартиради. Яхши қўшиқ муайян туйғуни уйғотгани каби яхши китоб ҳам сизга куч-қувват беради. Бунинг учун аудиокитоблар - энг тўғри танлов. Уларни йўлда кетаётиб, ҳамда бошқа ишлар билан банд вақтда тинглаш мумкин.