Излаш
-
Apr 27, 2018
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат ишлари бўйича махсус вакили, Хитойнинг ШҲТдаги миллий координатори Сунь Лицзе бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
-
Apr 26, 2018
Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Пекинда ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся билан учрашди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
-
Apr 21, 2018
Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раисининг мовини, Покистон милилй хавфсизлик хизмати маслаҳатчиси билан учрашганида дедики, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар минтақа ва Марказий Осиё манфаатидадир
-
Apr 18, 2018
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲдаги қўшни мамлакатлар билан икки томонлама битимларни имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари қўмондони, республика Мудофаа вазири ўринбосари Аҳмад Бурхонов.
-
Apr 12, 2018
Абдулазиз Комилов мамлакатда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
-
Apr 10, 2018
Ўзбекистон давлти АҚШ билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилмоқда.
-
Apr 05, 2018
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар.
-
Mar 31, 2018
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Human Rights Watch офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди.
-
Mar 30, 2018
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича муовини, Афғонистоннинг бугунги оғир вазиятини ўта хавотирланарли эканлигини таъкидлаб, Теҳрон давлатини Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.
-
Mar 28, 2018
Бу ҳақда Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент халқаро анжуманининг асосий ва якуний кунида Ўзбекистон президенти баён қилган.
-
Mar 24, 2018
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти.
-
Mar 19, 2018
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси бугун Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг визасиз сафарига оид битимни тасдиқлади.
-
Mar 15, 2018
Тожикистон томонидан ушбу битим яқин кунларда ратификация қилинади
-
Mar 06, 2018
Жээнбеков давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев ва чегара делимитацияси масалалари бўйича давлат махсус вакили Курбанбай Искандаров билан учрашди
-
Mar 03, 2018
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада бўлиб ўтаётган 37-сессияси доирасида таркибида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидовлардан иборат бўлган мамлакат делегацияси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди.
-
Feb 28, 2018
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси: Ўзбекистон халқи эронликлар билан ўзларини жуда яқин ҳис қиладилар
-
Feb 28, 2018
Баҳодир Абдуллаев Эроннинг шимолий ғарбидаги Қазвин вилоятига уюштирган бир кунлик сафарида ушбу вилоят ҳокими билан учрашганида шундай айтдики, икки юртнинг имкониятларидан ва ҳамкорликларидан унумли фойдаланса Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар янада кенгаяди.
-
Feb 28, 2018
27 февраль куни Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди
-
Feb 20, 2018
Йил давомида МДҲнинг деярли барча давлатлари билан савдо ҳажми ортди. Қирғизистон билан - 31,6%, Ўзбекистон билан - 33,9%, Озарбойжон билан - 34,5%, Арманистон билан - 29%га.
-
Feb 15, 2018
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Interpol’нинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошқармаси билан Сурия ва Ироқ давлатларида террорчилик гуруҳлари томонида туриб жанг қилган ва жанг қилиб келаётганларнинг шахсини аниқлаш ва қидириш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, деб хабар берди ЎзА.