Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хитойлик делегация билан учрашув бўлиб ўтди
апрел 05, 2018 19:42 Asia/Tashkent
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар.
Кун.уз сайтига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилган.
Расмий учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ҳам иштирок этган.
Ёрлиқ