Излаш
-
Mar 01, 2018
2018 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда.
-
Mar 01, 2018
1 март кунида Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” станциясидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида (Хатлон вилояти) жойлашган “Ҳошади” станциясига илк юк поезди келади
-
Feb 28, 2018
Март ойидан бошлаб Тожикистон Ўзбекистонга электр-энергиясини экспорт қила бошлайди.
-
Feb 27, 2018
Бугун БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доимий намояндаси Яман бўҳронига бомбардимонлар ва ҳарбий ҳужумлар йўли орқали ечим топиш мумкин эмаслигига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти Яман бўҳронини фақат сиёсий йўл билан ҳал этишни имкони бор деган ақидага эга деб айтди.
-
Feb 26, 2018
Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш соат 19:00да бошланади.
-
Feb 26, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади, деб ёзади ЎзА. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.
-
Feb 26, 2018
25 февраль куни ичида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус Ақтўбe вилоятида ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар департаменти матубот хизматига таяниб, «Tengrinews.kz» хабар берди.
-
Feb 25, 2018
Яқин келажакда Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
-
Feb 24, 2018
Американинг Daily Press газетаси ҳозирда АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг ядровий кемаларида ишлаётган асли ўзбекистонлик мутахассис ҳақида мақолани чоп қилди.
-
Feb 23, 2018
Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари Аскар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
-
Feb 22, 2018
Ўша сайт маълумотларига кўра, серияси ва рақами AA 0000002 бўлган паспорт марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовага, 0000003 рақамли паспорт бўлса унинг кенжа қизи Лола Каримовага тегишли.
-
Feb 22, 2018
Куни кеча Теҳрон икки нафар европалик расмийга мезбонлик қилди. Голландия ташқи ишлар вазири Зигрид Каг сешанба куни эронлик расмийлар билан учрашиб, музокаралар ўтказиш учун Теҳронга ташриф буюрди.
-
Feb 21, 2018
Эрон Қизил ярим ой жамиятининг қутқариш ва ёрдам бериш ташкилоти амалиётининг ўринбосари ҳалокатга учраган Эроннинг йўловчи самолётидаги тана қолдиқларини қидириш ва топилган таналарни ҳодиси юз берган жойдан ташиш учун якуний амалиётлар бошлангани ҳақида хабар берди.
-
Feb 18, 2018
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфлари ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кун бўлган ўқиш жараёнига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг Халқ таълими вазирлигидаги манбаси хабар берди.
-
Feb 17, 2018
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги патронаж ҳамширалари велосипед билан таъминланди. Энди улар кузатувда бўлган беморларнинг уйларига велосипедда қатнайди. Велосипед ҳайдашни билмаган ҳамширалар уни ўрганиб олган.
-
Feb 15, 2018
Лойиҳаларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритилмоқда
-
Feb 14, 2018
Дастлаб Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумот кейинчалик «KUN.UZ» манбаси томонидан тасдиқланди. Божхона қўмитасига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Азимов янги раис этиб тайинланди. Муиджон Тоҳирийнинг истеъфосига нима сабаб бўлгани ва унинг кейинги иш жойи ҳозирча номаълум.
-
Feb 14, 2018
5 февраль куни «Ўзбекэнерго» АЖ, Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири ҳамда «Барки Точик» корхонаси ўртасида раҳбарияти даражасида музокаралар бўлиб ўтди.
-
Feb 13, 2018
Ўтган ҳафтада Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Раъсул-Хайма шаҳрида 2,8 уўунлик билан дунёнинг энг узун зиплайни фойдаланишга топширилди ва Гиннес китоблар рекорди рўйхатига киритилди.
-
Feb 13, 2018
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.