Абдулла Арипов раислигида видеоселектор ўтказилади, унда МХХ бошлиқлари ҳам иштирок этади
(last modified Mon, 26 Feb 2018 14:48:21 GMT )
феврал 26, 2018 19:48 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов раислигида видеоселектор ўтказилади, унда МХХ бошлиқлари ҳам иштирок этади
    Абдулла Арипов раислигида видеоселектор ўтказилади, унда МХХ бошлиқлари ҳам иштирок этади

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш соат 19:00да бошланади.

«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, йиғилишда «Наврўз» умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПҚ-3555-сон қарорида белгиланган талабларнинг бажарилиши билан боғлиқ ташкилий муҳокама қилинади.

Унда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, МХХ бошлиқлари, ИИБ, ЁХБ, ДСИ, ДСЭНМ, ССБ, ФВБ, маданият ва мудофаа бўлимлари бошлиқлари,

Ёшлар иттифоқи, коммунал соҳа, таълим муассасалари раҳбарлари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамоат фондлари раислари, ОАВ, кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этади.