Излаш
-
Apr 23, 2019
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ва Покистон халқлари ўртасидаги самимий, чин қалбдан ва чуқур алоқаларини таъкидлаб, душманларнинг барча душманлиги ва тўсиқлар яратиши билан бир пайтда, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар янада кенгайирилиши лозим деб айтдилар.
-
Apr 22, 2019
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Исломобод икки мамлакат чегаралари яқинида терроризмга қарши кураш мақсадида тезкор ҳарбий кучлар бўлинмасини таъсис этиш қарорига келишганини маълум этди.
-
Apr 22, 2019
Тошкентдаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасининг маданий алоқалар бўйича атташеси Мўҳсин Пурмўҳсиний Мир Алишер Навоийни икки халқ ҳамда форсий ва туркий тиллари ўртасидаги маданий ва адабий муносабатларининг олий намунаси эканлигини таъкидлади.
-
Apr 21, 2019
Эрон ТИВ наттоғи Шри-Ланкада юз берган бугунги террористик порташларни кескин қоралаб, Шри-Ланка давлати, халқи ва бу ҳодисаларда қурбон бўлган шахслар аҳли оилалари ва яқин кишиларига чуқур тасаллият изҳор этди.
-
Apr 19, 2019
Эрон парламенти делегацияси Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида ўтказилаётган " Осиё парламентларо иттифоқининг иқтисодиёти ва изчил ривожланиши" қўмитаси йиғилишида қатнашмоқда.
-
Apr 18, 2019
Эрон қуролли кучлари армия куни муносабати билан парад ўтказишди.
-
Apr 18, 2019
29 фарвардин куни (18 апрел ойи) Эроннинг миллий тақвимида, армия куни деб эълон қилинган. Энди, минтақа ва Эрон хавфсизлиги ҳамда барқарорлиги арсасида Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг тўтган мавқеи ва уйнаган ролига бир назар ташлаймиз.
-
Apr 17, 2019
Туркия ТИВ раҳбари Анқара давлатини АҚШ давлат масъулларини Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни тўхтатишга чақирганини эълон этди.
-
Apr 17, 2019
Теҳронда " Эрон Пресс" номли Эрон ва Осиё ғарби минтақаси Халқаро тасвирий ахборот агентлиги иш бошлади.
-
Apr 16, 2019
Эрон телевидениесининг журналисти Ҳусейний Бой Гулистон вилоятининг сел босган Оқало шаҳридан репортаж бермоқда
-
Apr 15, 2019
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Эрон давлати Венесуэлла ички ишларида дахолат қилмоқда, деган иддаоларини кулгули ва бачкана эканлигнини таъкидлади.
-
Apr 09, 2019
Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик бўйича кенгаши Осиё ғарби минтақасидаги АҚШ ҳарбийлари ва уларга қарам бўлган кучларни " террорчи гуруҳлар" деб атади.
-
Apr 08, 2019
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрондаги Саъдобод маданий -тарихий комплексида Ироқ бош вазирини расман кутиб олди.
-
Apr 02, 2019
Эрон Нефт вазири кеча Москвада Россиянинг Энергетика вазири билан жаҳон нефт бозоридаги сӯнгги ӯзгаришлар ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида мулоқот қилди
-
Apr 02, 2019
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби деди: Америка Эрон "Қизил ярим ой" жамиятининг банк ҳисобларини музлатиш йӯли билан бошқа давлатлардан туриб селдан азият чекаётган Эрон халқига ёрдам етказишга тӯсқинлик қиляпти.
-
Mar 30, 2019
Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Ҳарбий Ҳаво ва Космик кучлар қӯмондони деди: Эрон ракета тизими қуролли кучларимиз муваффақиятларининг тимсолидир
-
Mar 30, 2019
Эрон Исломий Таблиғот Мувофиқлаштирувчи Кенгаши 12 фарвардин муносабати билан "Исломий Жумҳурият куни" Эрон халқининг ӯз тақдирини белгилашдаги бирдамлик куни эканлигини таъкидлади.
-
Mar 25, 2019
Эрон парламенти раиси Суриянинг ишғолий Жавлон минтақасида сионистик режимининг ҳукмронлиги ҳақида Америка президенти Дональд Трампнинг баён этган гижгижлантирувчи изҳоротини маҳкум этди.
-
Mar 24, 2019
АҚШ ташқи ишлар вазири Эронга қарши янги сафсаталарида Теҳрон давлатини Ливанни эгаллаб олиш ва Ўрта Ер денгизга чиқиш пайидадир деб иддао қилди.
-
Mar 21, 2019
Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳижрий-шамсий 1398 -чи йилнинг бошланиши муносабатида билдирган табрик сўзларида ўтган йилни барча арсаларида Эрон халқининг буюк ютуқлари ва муваффақиятлари йили эканлигини таъкидлаб, Эрон халқи қатъий ғалабага эришиб муаммолардан ўтишига ишонаман деб таъкидлади.