Излаш
-
Oct 10, 2020
Эрон ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили шанба куни эрталаб, Дональд Трампнинг Эрон ислом републикасига қарши янги юзсизлиги ва ҳақоратларига жавобан, Эрон халқи мағлуб бўлган ва қонунсиз АҚШ режимининг безорилик ва зўравонликларидан қўрқмайди дея эълон этди.
-
Oct 09, 2020
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти "Ақшнинг дори-дармон таъминотида тўсиқлар ва муаммоларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари Эрон халқининг қаршилигини синдиролмайди"-- деди.
-
Oct 09, 2020
Эрон миллий терма жамоаси сафарда Ўзбекистонга қарши ўйинда 2: 1 ҳисобида ғалаба қозонди.
-
Oct 09, 2020
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг бир қатор Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади
-
Oct 09, 2020
Тӯрт йилдан буён саратон хасталигига қарши курашиб келган Эрон қӯшиқчилик санъатининг устози Муҳаммад Ризо Шажариён 8 октябр куни 80 ёшида оламдан ӯтди.
-
Oct 08, 2020
АҚШнинг Эрон халқига қарши иқтисодий терроризмини танқид қилган Эроннинг БМТ Бош Ассамблеясининг уччинчи қўмитасидаги Эрон вакили, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг инсон ҳуқуқлари бўйича нутқлари тарихнинг аччиқ истеҳзосидир деб айтди.
-
Oct 07, 2020
Вашингтон давлати ҳеч қандай далил келтирмасдан Эрон ислом республикаси, Россия ва Хитойни бўлажак АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринишда айблади.
-
Oct 07, 2020
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги зиддиятнинг тезроқ тугашини таъкидлаб, Эрон давлати Боку ва Ереван ўртасидаги келишмовчиликларни Халқаро қонун -қоидалар асосида ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.
-
Oct 06, 2020
Эрон миллий футбол жамоаси бугун Ўзбекистон жамоасига қарши тайёргарлик учрашувини ўтказиш учун Тошкентга жўнаб кетади.
-
Oct 05, 2020
Эрон парламенти раиси ва Россия давлат Думаси раиси телефон орқали минтақавий масалаларни муҳокама қилишди.
-
Oct 05, 2020
Сўнгги йилларда биргина Эрон Ислом Жумҳурияти тарёкнинг 76 фоизи морфиннинг 67 фоизи ва героиннинг 17 фоизини кашф этишни ўзига ихтисос берди.
-
Oct 05, 2020
Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Теҳроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишга тайёрлигига ишора қилиб, Эрон давлати Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги урушни энг қисқа вақт ичида тугатиш режасини тайёрлигини эълон қилди.
-
Oct 04, 2020
Эрон ташқи ишлар вазири Қувайтда ташрифи давомида бу мамлакатнинг янги амири билан учрашди.
-
Oct 03, 2020
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодур Абдуллоев Эроннинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсати коммиссияси раиси ҳужжатулислом Мужтабо Зуннурий билан учрашиб, мулоқот қилди.
-
Oct 03, 2020
Эрон ислом республикаси ва Россия ташқи ишлар вазирлари минтақа ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.
-
Oct 01, 2020
Эрон Ислом Жумҳурияти 2015 йили июн ойида 5+1 гуруҳи билан Баржом ядровий келишуви эълон қилинганидан сўнг, ядровий фаолиятлар дастури тинчлик йўлида эканлигини тасдиқлаш ва Баржом келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларни ижро этиш йўлида МАГАТЭ ташкилоти билан кенг ҳамкорликлар олиб борди. Бу мавзў Эроннинг ядровий фаолиятлари ҳақида агентликнинг олган охирги позициясида таъкидланди.
-
Sep 29, 2020
Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар бўлимининг Қафқоз масалалари эксперти, Қорабоғ можароларининг томонлари Минск гуруҳининг 28 йиллик фаолиятидан сўнг ҳамда бу гуруҳ Хавфсизлик кенгашнинг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича 1993 йилда қабул қилган тўртта резолюциясини бажаришга интилмаётгани тўғрисида аччиқ ҳақиқатни англаб етгани ортидан, можарони доимий ва адолатли ҳал қилиш учун Эроннинг имкониятлари ва потенсилларидан фойдаланишлари яхшироқдир деб айтди.
-
Sep 29, 2020
Кеча БМТдаги Суриянинг доим вакили Эрон ислом республикаси ва Россиянинг терроризмга қарши курашда Сурия билан хавфсизлик ҳамкорликларига тўхталиб, Сурия давлати Эрон ва Россия билан биргаликда терроризмга қраши курашда кўплаб ютуқларга эришдилар деб айтди.
-
Sep 29, 2020
Эрон ташқи ишлар вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ўзбекистон республикаси президентининг махсус вакили ва Афғонистон ишларидаги Германия вакили билан телефон орқали суҳбатлашди.
-
Sep 28, 2020
Эрон ислом республикаси ТИВ-и наттоғи, Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар ҳақидаги хабарни рад этди.