Излаш
-
Feb 28, 2022
Эроннинг Халқаро Божхона ҳамкорилклар идораси бош директори Эрон мамлакатининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо-иқтисодий ҳамкорликлари ҳажми 5 миллиард доллардан ошганини хабар қилди.
-
Feb 27, 2022
Қирғизистон президентининг маслаҳатчиси Эрон жанубидаги шаҳид Ражоий портининг транзит имкониятларини фаоллаштириш Қирғизистон учун сиёсий ва иқтисодий муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.
-
Feb 27, 2022
Европада инқироз давом этиб, Украинада уруш кучайиб борар экан, Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари янги босқичга кирди. Дарҳақиқат, Европа ва Қўшма Штатлар Ғарб блокидаги бошқа ҳамкорлари билан бирга Россияга қарши санкциялар урушини олиб бормоқда.
-
Feb 27, 2022
Эрон ва Тожикистон расмийлари, Тожикистондаги турли мамлакталар, айниқса Эрон элчиси ҳамда Эрон ислом республикасининг 80 ортиқ ишлаб чиқариш компаниялари иштирокида Душанбе шаҳридаги Кохи Борбад саройи мажмуасида Эроннинг 6 чи ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади.
-
Feb 25, 2022
Россия хавфсизлик расмийларидан бири Донецк ва Луганск республикаларининг 113 минг аҳолиси Россиядан бошпана топган деб айтди.
-
Feb 25, 2022
Украина президенти Россиянинг бу мамлакатга қраши ҳужумларининг биринчи кунида 137 нафар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
-
Feb 24, 2022
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни эрталаб телевидение орқали чиқишида Россия кучлари Донбас минтақасида махсус ҳарбий операция бошлашини маълум қилди. Ҳарбий операция эълон қилингандан сўнг Путин дарҳол Украинани “милитаризацияни тўхтатиш”га чақирди ва украиналик ҳарбийларни қуролларини ташлашга чақирди.
-
Feb 23, 2022
Украина ТИВ -и ўз фуқароларини Россияда борлиги ва бу давлатга саёҳат қилиш имконияти ҳақида огоҳлантирди.
-
Feb 20, 2022
Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Ле Дриан россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида, уни Москванинг Нормандия гуруҳи музокараларидаги мажбуриятларини бузиш оқибатларидан огоҳлантирди.
-
Feb 20, 2022
Қирғизистон ҳукумати Россия ТИВ-га янги иммиграция қонунлари жумладан муҳожирларни ҳар 3 ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтиш талаби юзасидан нота юборди.
-
Feb 18, 2022
Россия ташқи ишлар вазири инқирознинг тугаши ва Украинадаги вазият бўйича кескинлик Россияга боғлиқ эмаслигини, АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчилари ҳамда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) кескинликни келтириб чиқараётганини айтди.
-
Feb 18, 2022
АҚШ Давлат котиби БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия қўшинларининг кўпайиши яқин кунларда Украинага ҳужум қилинишидан далолат беришини айтди.
-
Feb 18, 2022
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби пайшанбага ўтар кечаси, Вена музокаралари бўйича бузиб кўрсатилган ҳисоботларнинг чоп этилишига жавобан, АҚШнинг ядровий битимга қайтишига рухсат берувчи якуний келишув, миш-миш тарқатаётган манбасиз ва бузиб кўрсатилган ҳисобот матнидан фарқли ўлароқ, жуда муҳим бўлишини таъкидлади.
-
Feb 17, 2022
Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга қаратилган Вена музокараларининг саккизинчи раунди давом этиши билан бир қаторда, Эрон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ва Британия ташқи ишлар вазири билан ҳам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу маслаҳатлашувлар Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси билан бир қаторда, Эроннинг яхши келишувга эришиш учун аниқ ва ҳалол ёндашувини намойиш этади.
-
Feb 16, 2022
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Кремлда Германия канслери Олаф Шултс билан учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида Ғарбни Россия чегараларига ҳужум қуролларини жойлаштиришдан тийилишга ва НАТОнинг шарқда кенгайишини тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Россия урушни истамайди ва шунинг учун муштарак хавфсизликни таъминлаш учун таклифлар берган, аммо шундай бўлса-да, ғарб томонидан бу таклифларга муноси
-
Feb 15, 2022
Россия ташқи ишлар вазири эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси ва конструктив ёндашувини олқишлади.
-
Feb 14, 2022
Бу йилги Шимолий Хуросон Наврўз фестивалида Қозоғистондан 25 кишилик делегация, жумладан, Қозоғистондан ҳокимлар, депутатлар ва инвесторлар ҳамда Туркманистон, Грузия, Тожикистон ва Туркиядан тўрт кишилик делегациялар иштирок этади.
-
Feb 14, 2022
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида янги даъво билан чиқди.
-
Feb 13, 2022
Украина президенти Владимир Зелинский АҚШ президентининг Россия Украинага 16-феврал куни бостириб киришини ҳақидаги даъвосига жавобан далил талаб қилди.
-
Feb 13, 2022
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни қоралади.