Излаш
-
Mar 01, 2020
Дастлабги навбатда Жанубий Кореядаги 182 нафар ўзбекисонликлар ватанга қайтарилган.
-
Feb 29, 2020
Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусга қарши марказий штабининг хабар қилишича 15 январдан бугунгача 6 минг хорижий фуқаролар ҳам термометриядан ўтказилган ва уларда коронавирус аниқланмаган.
-
Feb 29, 2020
Туркия статистика ташкилоти маълумотига кўра, 2019 йилда мамлакатда 23 минг 264 нафар чет эллик аёл-қиз туркиялик эркакларга турмушга чиққан. Бунда чет эллик келинлар сони ошди, аммо чет эллик куёвлар сони ўзгаришсиз қолди.
-
Feb 29, 2020
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган Афғонистон тинчлик музокараларида қатнашмоқда.
-
Feb 27, 2020
Бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.
-
Feb 27, 2020
Кеча, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар тарафдорлари ва аъзолари аниқланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
-
Feb 27, 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қозоғистонлик ҳамкасби Асқар Мамин билан учрашувдан сўнг 25—26 февраль кунлари бўлиб ўтган Иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган 30 та келишув имзоланганини тасдиқлади.
-
Feb 26, 2020
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги коронавирус билан боғлиқ вазият Хитойдан бошқа давлатларда ҳам жиддий тус ола бошлагани сабабли хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган фуқароларни яна бир бор огоҳлантирган.
-
Feb 25, 2020
Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз лавозимидан озод этилиб, молия вазири этиб биринчи ўринбосари — Тимур Ишметов тайинланди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган селектор мажлисида маълум бўлган.
-
Feb 25, 2020
Бугун Ўзбекистон Ҳарбий судида мамлакат Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси I. Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж. Игамовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
-
Feb 25, 2020
Қирғизистон энг йирик Қамбар-Ота ГЭСи қурилишини мустақил равишда бошлаш ниятида бўлиб, дастлаб республика ГЭС қурилиши учун барча керакли инфраструктурани тайёрлаб қўймоқчи эканлиги айтилади.
-
Feb 24, 2020
Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ ҳолат илк бор Афғонистон ва Кувайтда кузатилди.
-
Feb 24, 2020
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ёпилиши мумкинлмги айтилади.
-
Feb 24, 2020
Қирғизистон Бош вазири мамлакатда митинглар туфайли логистик марказлардан бирини қуриш шартномасини бекор этилганини таъкидлаб, айрим хорижий томонларнинг махфий омиллари Норин вилояоти халқининг норозилик намойиш ўтазишга ташвиқ этган деб айтди.
-
Feb 24, 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги мутахассиси Қамриддин Боқиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга хориждан кириб келган мева-сабзавотлар, хусусан, бананлар Вазирлар Маҳкамасининг сертификатлаштириш тартибига оид 318-сонли қарорига асосан текширувдан ўтказилади.
-
Feb 24, 2020
Ўзбекисттон Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Hidaya Airlines номли янги авиакомпанияни очилиши ҳақида хабар қилди.
-
Feb 23, 2020
Қирғизистон ташқи ишлар вазир ўринбосари, коронавирус тарқалаши сабабли хитоийликларга виза бершни вақтинчалик тўхатилгани ҳақида хабар қилди.
-
Feb 20, 2020
Тожикистоннинг Суғд вилояти полиция қўмондонини Тожикистон -Қирғизистон ўрасидаги баҳсли минтақалардан бири хусусидаги изҳороти ортидан, Бишкекдаги Тожикистон элчиси Қирғизистон ТИВ-ига чақиртирилди.
-
Feb 20, 2020
19 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга ташриф буюрди. Икки давлат раҳбарлари иштирокида ўтказилган стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши якунида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олинди.
-
Feb 20, 2020
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари иштирокида ўтказилган стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши якунида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олинди.