Тожикистон элчиси Қирғизистон ТИВ-ига чақиртирилди
Тожикистоннинг Суғд вилояти полиция қўмондонини Тожикистон -Қирғизистон ўрасидаги баҳсли минтақалардан бири хусусидаги изҳороти ортидан, Бишкекдаги Тожикистон элчиси Қирғизистон ТИВ-ига чақиртирилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Тожикистоннинг Суғд вилояти полиция қўмондони Абдуллоҳ Навжувоновни тарихда Қирғизистоннинг Batken ҳудудлари Тожикистонга тегишли бўлган ва қиғизлар ўтмишда бу ерларда яшамаган деган изҳороти ортидан кеча Бишкекдаги Тожикистон элчиси Назирмад Ализода Қирғизистон ТИВ-ига чақиртирилди.
Шу ҳолда, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мўҳриддин бу мавзуга берган жавобида бу изҳорот Суғд полиция раисни шахсий қарашидир деб таъкидлади.
Тожикистон ТИВ раҳбари шунингдек, Душанбе ва Бишкек ўртасидаги чегара масалаларни ҳал этиш 16 йил олдин имзоланган ва илгаригидек давом этаётган келишув меморанудмни тўғри ижро этилишига боғлиқдир деб изоҳлади.
Айтиш жоиздирки Тожикистон ва Қирғизистон 970 километр қўшма чегарага эгалар.
Шўролар иттифоқидан қолган бу икки республика ўтган 27 йил мустақиллик йилларида фақат 50 километр чегараларини белгиллшга муваффақ бўлишган.
Қолган чегара минтақалари ҳалигача делимитация қилинмаган ва айрим пайтлар маҳаллий яшовчилар ўртасида низолар ҳам келиб чиқади.