Излаш
-
Sep 20, 2018
Остона Ички ишлар департаменти аёл кишининг жасадини хўжалик сумкасига жойлаштирган ва уни бозор ҳудудида қолдирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Bnews.
-
Sep 20, 2018
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
-
Sep 20, 2018
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 176,83 сўмга кўтарилиб, 8039,00 сўм ташкил қилди. Евро курси эса 266,16 сўмга кўтарилиб, 9 347,75 сўмни ташкил қилди.
-
Sep 19, 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи туғилган куннинг 75 йиллигига бағишлаб 25 сентябрга режаланган “Туркий дунёнинг ғолиб хаёли” деб номланган тадбирни ўтказиш тақиқлаб қўйилди.
-
Sep 19, 2018
Ўзбекистон пул ўтказмаларининг бу каби ҳажми билан барча МДҲ давлатларини ортда қолдирган. Марказий Осиёда ҳам етакчилик қилган. Дунё мамлакатлари орасидан эса, Ўзбекистонни фақат Швейцариягина ортда қолдира олган, холос.
-
Sep 19, 2018
Ўзбекистон Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
-
Sep 18, 2018
ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар тақдим этадиган бўлди, деб хабар қилди Спутник ўзбекистон мухбири.
-
Sep 18, 2018
18 сентябрь куни Сўғддаги «Чорухдайрон» ҳарбий-ўқув полигонида тарихда илк бор Тожикистон ва Ўзбекистон аскар ва офицерларининг аксилтеррор машғулотлари бошланди, деб хабар берди "Азия-Плюс".
-
Sep 18, 2018
АҚШ элчиси иштирокида Давлат бошқаруви академиясида “Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
-
Sep 17, 2018
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ислом Тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар, Араб фондлари делегацияси билан бирга Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда Давлат Инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати.
-
Sep 17, 2018
Якунига етаётган ҳафтанинг сешанбасида долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатиладиган расмий курси 19 сўм 24 тийинга ошиб, 7862 сўм 17 тийинга етганди.
-
Sep 17, 2018
Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ихтилофлар ва тушунмовчиликларни кучайиши ортидан ҳар икки давлатнинг бир бирига қарши эътирозлари янги босқичга кирган.
-
Sep 17, 2018
2018 йил 16 сентябрь куни тахминан соат 18:00 лардан бошлаб Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишида яна узилишлар кузатилмоқда.
-
Sep 17, 2018
Ўзбекистонда узоқ вақт давомида Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзоси бўлиб келган Афғонистон фуқароси Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан афв этилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
-
Sep 17, 2018
18–22 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Тожикистон Республикасининг тоғли ҳудудларида ўтказиладиган аксилтеррор қўшма ўқув машғулотларида қатнашади. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
-
Sep 16, 2018
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган ёнғинда бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди 4 фуқаро жабрланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия ФВВ маълумотига асосан.
-
Sep 16, 2018
15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги «Инвесторлар куни» бўлиб ўтди. Ҳокимлик матбуот хизмати хабар беришича, унда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ташқари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам 40дан ортиқ лойиҳалар билан танишган.
-
Sep 16, 2018
Ўзбекистон БМТ Инсон тараққиёти индексида 105-ўринни эгаллади, деб ёзади UzDaily. Ушбу индекс БМТ Тараққиёт дастури томонидан чиқарилади.
-
Sep 16, 2018
Ўзбекистонда бир неча соатдан буён UzCard фаолиятида навбатдаги техник носозликлар кузатилмоқда. Айни вақтда ҳам бутун республика бўйлаб миллионлаб миллий пластик карталардан фойдаланиб бўлмаяпти. Шунингдек, PayMe ва Click ҳам ишламаяпти.
-
Sep 15, 2018
2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилади “Газета.uz" ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.