Излаш
-
Sep 06, 2018
Фарғона.ру сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Гулнора Каримовага пора бериш иши бўйича ишда гувоҳ сифатида судга чақиришлари мумкин, TeliaSonera ширкатининг Евроосиë фаолияти бўйича собиқ бош маслаҳатчи Ули Туиманинг адковати Ҳанс Станберг маҳкама давомида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни сўроқ қилиш ниятида эканлигини айрим манбалар хабар қилган.
-
Sep 06, 2018
Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ўзаро ҳамкорликни, жумладан «КАМАЗ» корхонасининг Ўзбекистондаги лойиҳасини муҳокама қилди. Учрашув Татаристон ҳукумат уйида бўлиб ўтди, деб хабар берди chelny-biz.ru.
-
Sep 06, 2018
Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
-
Sep 06, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
-
Sep 05, 2018
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Бугун Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифи давомида 12та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
-
Sep 05, 2018
Швециянинг Telia телекоммуникация компаниясининг уч нафар собиқ ходимлари устидан Ўзбекистонда 2007—2010 йилларда пора берганлик ҳақидаги иш бўйича суд бугун, 4 сентябрь куни Стокгольмда бошланади, деб ёзади Sputnik.
-
Sep 05, 2018
Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жомадон ичида икки аёлнинг жасадини топишди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.
-
Sep 05, 2018
ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Тошкентга расмий ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
-
Sep 04, 2018
Ўзбекистон аввал эришилган келишувларга мувофиқ, Тожикистон йўловчи ва юк поездларига имтиёзлар тақдим этмоқда. Бу ҳақда Avesta.Tj Тожикистон Транспорт вазирлиги матбуот марказига таяниб хабар берди.
-
Sep 04, 2018
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон» транспорт коридорининг умумий узунлиги 1600 километрни ташкил қилади. Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга янги транспорт коридори орқали товарлар етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Podrobno.uz’га таяниб Sputnik маълум қилди.
-
Sep 04, 2018
Бишкек ва Анқара давлатлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтириш йўналишида Қирғизистон пойтахтида ҳарбий муассаса қуриш борасида келиша олдилар.
-
Sep 04, 2018
Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни ва ноқонуний пул ўтказмаларини бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом эттириляпти.
-
Sep 04, 2018
Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида 3 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи саммити бўлиб ўтди
-
Sep 04, 2018
Тақдир тақозоси туфайли ўтган асрнинг 20-30-йилларида ўзбек миллати вакилларидан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, жумладан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган.
-
Sep 04, 2018
Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунлар давомида қатор блогерлар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, Мусанниф Адҳам тахаллусидаги блогер Адҳам Олимов, тошкентлик Зиёвуддин Раҳим, андижонлик Отабек Усмонов ва Муҳаммад Шакур тахаллусли блогер қўлга олингани айтилади.
-
Sep 04, 2018
2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ҳажмини қарийб тўрт баробар оширди, деб хабар бермоқда Asia-Plus.
-
Sep 04, 2018
«Тожикистон темир йўллари» компаниясига Ўзбекистон темир йўл станцияларида йўловчиларни тушириш ва чиқаришга рухсат берилди, деб ёзади Asia-Plus. Рухсатнома икки мамлакат бош вазирларининг июль ойида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида имзоланган баённома асосида тақдим этилди.
-
Sep 03, 2018
Ўзбекистонлик Жамшид Мухторов АҚШда 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.
-
Sep 03, 2018
Халқаро савдода доллар ҳукмронлигига чек қўйиш зарур, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бишкекка расмий ташрифи чоғида ташкил этилган қирғиз-турк бизнес-форумида чиқиш қилиб. Бу ҳақда Kaktus.Media хабар бермоқда.
-
Sep 03, 2018
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Грузия – Туркия давлат чегарасида туркиялик чегарачилар Грузия фуқароси жомадонидан нолегал саёҳатчи топиб олишди, деб хабар қилмоқда Новости – Грузия портали.