Излаш
-
Mar 31, 2018
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Human Rights Watch офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди.
-
Mar 30, 2018
Шу ҳафтанинг ўзида Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Жаузжон вилоятида учта ҳаво ҳужуми уюштирилган. Уларда 30 дан ортиқ ИШИД жангариси ўлдирилган ва яна ўнга яқини ушланган.
-
Mar 30, 2018
30 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган БМТ Бош котиби Махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.
-
Mar 30, 2018
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирлари раислигида икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Mar 30, 2018
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича муовини, Афғонистоннинг бугунги оғир вазиятини ўта хавотирланарли эканлигини таъкидлаб, Теҳрон давлатини Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.
-
Mar 29, 2018
Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск вокзалларида ойлаб ётиб юришганини айтишмоқда.
-
Mar 29, 2018
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти сўнгги 16 йил ичида Марказий Осиё республикалари иқтисодини 3 бараварга ошганлиги ҳақида хабар қилди.
-
Mar 29, 2018
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан 10 та Ми-35 вертолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.
-
Mar 29, 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсат идорасига Тожикистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддатини узайтириш масаласини ўрганиб чиқиш топшириғини берди.
-
Mar 29, 2018
Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
-
Mar 29, 2018
Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан Беларусь Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтетант Андрей Равков бошчилигидаги ҳарбий делегация келди.
-
Mar 29, 2018
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.
-
Mar 29, 2018
2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда Хитой делегациясига раҳбарлик қилган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодунни қабул қилди.
-
Mar 28, 2018
Ўзбекистонда 6 нафар маҳбус — журналист Ғайрат Михлибоев, инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Ҳамдамовалар озод этилган.
-
Mar 28, 2018
Бу ҳақда Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент халқаро анжуманининг асосий ва якуний кунида Ўзбекистон президенти баён қилган.
-
Mar 28, 2018
Ўзбекистон Афғонистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан биридир. Тошкент конференцияси эса, икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини кучайтириш имконини беради.
-
Mar 27, 2018
Британия бош вазирининг махсус вакили Гарет Бейли Тошкентда ташкил этилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда чиқиш қилди.
-
Mar 27, 2018
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Афғонистон тинчлиги бўйича Халқаро конференцияда қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган Федерико Могерини ва Сергей Лавров Ўзбекистон президенти билан учрашдилар.
-
Mar 26, 2018
Тожикистоннинг чегараолди ҳудудларида истиқомат қилувчи айрим фуқаролар ички паспортлар билан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтолмаяпти. Аввалроқ, расмийлар Тожикистон-Ўзбекистон чегараси яқинида истиқомат қилувчиларга 30 километрлик масофага беш кунгача бўлган муддатда ўзаро сафарлар амалга оширишга рухсат берганди, деб ёзмоқда CA-news.
-
Mar 25, 2018
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари молиявий разведка хизматлари раҳбарлари Кенгашига қўшилиш ҳақидага қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.