Ўзбекистон Афғонистон учун муҳим стратегик савдо ҳамкоридир
Ўзбекистон Афғонистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан биридир. Тошкент конференцияси эса, икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини кучайтириш имконини беради.
Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро конференция доирасида берган интервьюсида шундай фикрларни билдирди.
“Тошкент конференцияси Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутади. Мисол учун, айтиш мумкинки, биринчилардан бўлиб Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни йўлга қўйган Ўзбекистон 2018 йилда электр энергияси етказиб беришни 30 фоизга оширади.
Агар мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг диверсификациялашувига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Афғонистоннинг стратегик савдо ҳамкорларидан бири сифатида турли номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, буғдой, металл, енгил ва тўқимачилик саноати маҳсулотларини етказиб беради”, - деди ССП раиси.
Адҳам Икромов, шунингдек Ўзбекистонда афғон бизнеси иштирокида қанча тадбиркорлик субъектлари фаолият юритишига ойдинлик киритди.