Ўзбекистонда 6 нафар сиёсий маҳбуслар озод этилди
(last modified Wed, 28 Mar 2018 08:01:57 GMT )
март 28, 2018 13:01 Asia/Tashkent
  • 6 нафар сиёсий маҳбуслар
    6 нафар сиёсий маҳбуслар

Ўзбекистонда 6 нафар маҳбус — журналист Ғайрат Михлибоев, инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Ҳамдамовалар озод этилган.

Спутник сайтига кўра, турли мамлакталар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги масалаларни ҳал этиш ва маҳбусларни озод қилиш орқали фуқаролик жамиятини фаоллаштиришга қаратилган чораларини маъқуллаши билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада саккиз йиллик қамоқ жазосидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов озодликка чиқарилганди.