-
БМТ Хавфсизлик кенгаши, Афғонистон муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги резолюцяни маъқуллади
декабр 30, 2023 15:58БМТ Хавфсизлик кенгаши, БАА ва Япония таклиф қилган Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро алоқалар бўйича резолюуияни кўпчилик овоз билан қабул қилди.
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи сиёсат идоралари маслаҳатлашувлар ўтказди
декабр 25, 2023 11:48Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
-
Эрон ва Толибон вакиллари афғонистонлик муҳожирлар муаммоларини ҳал қилиш механизмларини амалга оширмоқчи
декабр 24, 2023 16:50Эрон президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили ва Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Афғонистон муҳожирлари муаммоларини ҳал қилиш механизмларини татбиқ этишга урғу бердилар.
-
Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий келишувларниамалга оширишни тезлаштириш зарур
декабр 20, 2023 12:17Эрон президенти Иброҳим туркманистонлик ҳамкасби Сардор Бердимуҳаммедов билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилишининг энергетика, транспорт ва транзит соҳаларидаги муҳим келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга урғу берди.
-
Душанбе ва Бишкек тожик-қирғиз чегарасининг 90 фоиздан ортиғи тўғрисида келиби олишди
декабр 14, 2023 16:20Тожикистон ва Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қвўмиталари бошчилигидаги делегациялари тожик-қирғиз чегараис ва давлат чегараларнии белгилаш бўйича қўшма йилилиш якунида умумий чегаранинг 90 фоиздан ортиғи бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
-
Бағдодда Эрон Қуроли кучлари Бош штаби бошлиғи ва Ироқ мудофаа вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
декабр 03, 2023 18:01Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Ироқ мудофаа вазири билан учрашувида икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди.
-
Тожик-қирғиз чегараларидаги муаммоларни ҳал қилиш масаласида муҳим ечимларга эришилди
декабр 02, 2023 17:02Қирғизистон ва Тожикистон республикалари Миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Тожикистоннинг Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида ўтказган учрашувида икки мамлакат чегарасидаги таранглик ва муаоммоларни бартараф этиш бўйича асосий ечимлар хусусида келишиб олди.
-
Иброҳим Раисий: АҚШнинг Ғазо сектори ишларига ҳар қандай аралашуви мувафақиятсизликка учрайди
ноябр 27, 2023 10:10Эрон президенти Ғазо сектори халқи бу минтақанинг овозига асосланган ва қонуний ҳукумат бўлган ҲАМОС орқали Ғазо келажаги учун қарор чиқаришлари кераклигини таъкидлаб, АҚШнинг Ғазо халқи учун аралашишга бирор қарор қабул қилишга ҳаққи йўқ ва бу борада қилган ҳар қандай ҳаракати мувафақиятсизликка маҳкумдир деб айтди.
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси қурилмоқда
ноябр 27, 2023 10:32Қозоғистон бош вазири матбуот хизматига кўра, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегарагача бўлган узунлиги 152 километр бўлган Дарбаза – Мактаарал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди.
-
Боку ва Ереван етакчилари ўртасида оғзаки уруш давом этмоқда
ноябр 23, 2023 18:49Боку ҳукумат Ереван ҳукуматидан Озарбойжон Республикасининг тинчлик битимини имзолаш бўйичаа олтинчи таклифига жавоб беришни сўраган бўлса, Никол Рашинян ҳукумати расмийлари ҳам Илҳом Алиев ҳукумтига худди шундай таклиф билан мурожаат қилишган.