июл 26, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Токио Олимпиадаси: Ўзбекистон ҳозирача 11-ўринда
    Токио Олимпиадаси: Ўзбекистон ҳозирача 11-ўринда

Медаллар бўйича умумий рўйхатда Хитой етакчиликни сақлаб қолди. 6 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронзага эга чиққан чин юрти вакиллари медаллар сифати ва сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Токио Олимпиадасида Ўзбекистон  битта олтин медал билан Австрия, Эквадор, Эрон, Косово ва Таиланд билан 11—16-поғоналарни бўлишиб турибди.
Бокс бўйича -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров 26 июль, душанба куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони 1/16 финалда туркиялик Ботухон Чифчини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди.

80 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Никита Рафалович энг 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесга қарши жанг қилди. Унда ўзбекистонлик спортчи 17:7 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Рафалович кейинги босқичда Озарбайжон вакили Бейги Ҳарчеганига қарши жанг қилади.

Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон номидан чиқаётган Зайнаб Дайибекова дастлабки босқичда япониялик Аоки Чикани 15:9 ҳисобида мағлуб этди. 1/16 финалда ўзбекистонлик қиличбоз Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шаони 15:10 ҳисобида таслим этди.

Ёрлиқ