Қолибоф Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб: Американи яна оч қолдирамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100510-Қолибоф_Трампнинг_сайлов_шиорини_масхара_қилиб_Американи_яна_оч_қолдирамиз
Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб, шундай ёзди: «Американи яна оч қолдирамиз!»
(last modified 2026-08-25T09:02:39+00:00 )
август 25, 2026 11:10 Asia/Tashkent
  • Қолибоф Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб: Американи яна оч қолдирамиз

Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб, шундай ёзди: «Американи яна оч қолдирамиз!»

Порс Тудейнинг Меҳр ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Дональд Трамп душанба куни Қолибофнинг сўзларидан қисқартириб олинган ва сохталаштирилган версияни ўз платформасида қайта эълон қилди. Ушбу психологик операцияга жавобан Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб: «Американи яна оч қолдирамиз!» деб ёзди.

Қолибоф, шунингдек, бир суратни эълон қилиб, унда халқаро ташкилотлар ва нуфузли Америка муассасаларининг расмий ҳисоботларига асосланган ҳолда АҚШ аҳолисининг очлик ҳолатига оид статистик маълумотларни келтирди ва Америка жамиятидаги ҳақиқий инқирозни кўрсатди: бутун АҚШ бўйлаб 47 миллион киши очлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келган.

У ҳар 8 нафар Америка фуқаросидан 1 нафари кечаси дастурхони бўш ҳолда ухлашга ётишини айтиб, таъкидлади: «16 миллион америкалик бола тизимли қашшоқлик ва турмуш инқирозининг қурбонига айланган ва АҚШнинг барча шаҳарларида очлик муаммога айланган».

Қолибоф ушбу суратнинг бир қисмида Трампга мурожаат қилиб, шундай ёзди: «Бу рақамлар сенинг бўрттиришларинг ва фейк янгиликларинг каби сохта эмас. Сен Эронга қарши ўз мағлубиятларингни ёлғон билан қоплай олмайсан!»

Қолибоф: АҚШ ваъдабузарлиги билан минтақада барқарорликка тўсқинлик қилди