Оятуллоҳ Рафсанжоний оламдан ўтди.
Эрон Ислом Жумҳурияти тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси Оятуллоҳ Акбар Рафсанжоний бир умр мужоҳидлик ва ислом динига тинимсиз хизмат кўрсатишдан сўнг оламдан ўтди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний якшанба куни кечаси юрак журужига учради ва шифокорларнинг унга берган тиббий ёрдамлари натижасиз қолди. Ҳошимий Рафсанжоний ёшлик чоғидан бошлаб илмия ҳавзасида диний илмларни ўрганиш билан шуғулланди ва ижтиҳод даражасига етди.
Ҳошимий Рафсанжоний шамсий 1337 йилдан бошлаб Эрон Исломий Инқилобнинг шукўҳли ғалаба қозонишигача кўраш майдонларининг барча арсаларда ҳузур топди. Шамсий 1337 йилдан бошлаб 1357 йилгача етти маротаба қайта-қайта қулга олишларига қарамасдан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлигидаги исломий наҳзатни давом этишдан қул тортмади ва бор азм-иродаси билан бу йўлда ўз кўрашини давом эттирди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти, исломий кенгаш раиси, қуролли кучлар қумондонининг ўринбосари, экспертлар кенгашининг раиси, мудофаа олий кенгашининг раиси, тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси вазифаларини ўз зиммасига олган эди.