июн 05, 2017 09:49 Asia/Tashkent
  • Исломий Иниқлоб раҳбари
    Исломий Иниқлоб раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари минтақада давом этаётган урушларни прокси уруш деб атадилар.

Кеча  Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳарамларида ул зот риҳлатларининг 28-чи йиллиги маросимида нутқ сўзлаган Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  Саудия Арабистонини  Баҳрайнга ҳарбий кучларини жўнатиши  мантиқсизликдан ўзга нарса эмас, нега бошқа бир давлат т Баҳрайн ҳудудида ўз ҳарбий кучларини жойлаштириб,  нуфузини оширмоқда?,  деб таъкидладилар.

Ул Зот сўзлаган нутқида,  Саудия Арабистони АҚШга  миллиардлаб доллар пора бериши билан  бу давлатни ўзига ҳамроҳ қилишга уринса ҳам, ҳеч қандай натижага эриша олмайди  ва Яман халқига қарши урушда ҳам ҳеч қачон ғалаба қозонмайди  деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари минтақадаги урушлар бошқа давлатлар провакцияси ва ғаламизлиги  билан ташкил этилганлигига ишора қилар экан, бугунги кунда ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ ва Сурия ҳудудларидан чиқариб  юборилмоқда  ва террористлар Афғонистон, Покистон, ҳатто Филиппин мамлакталари  ва Европа қитъаси томон йўл олишмоқда.  Бошқа давлатлар томонидан ташкил этилган ушбу террорчи гуруҳ ўзларига бало келтирмоқда, деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  баёнотлари давомида  Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) номи ва хотираларини  Исломий Инқилоб номи билан уйғунлашиб кетганига тўхталиб, бу номларни бир- биридан ажратишни имкони йўқ ва Исломий Инқилоб ҳам Ҳазрат Имом Хумайнийнинг буюк маҳоратларидан эди деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  шунингдек  Эронда  сўнгги президентлик сайловларнинг кенг -қамрволи ва қизғин ўтказилганлигига ишора қилиб,  душман нодонлиги ва жаҳолатини қай даража  эканлиги яна бир бор маълум бўлди, зеро АҚШ президенти қабилавий шароитда яшайдиган ва ўз даражасидан пастлаб кетган режимда қилич билан рақсга тушди, аммо Эроннинг 40 миллион сайловчиларидан  камчилик топишга уринди деб аниқлик киритдилар. 

Ёрлиқ