Эрон Суриядаги террористларга ракета билан зарбалар берди
(last modified Mon, 19 Jun 2017 05:29:41 GMT )
июн 19, 2017 10:29 Asia/Tashkent
  • Суриядаги террористларга ракета билан зарбалар
    Суриядаги террористларга ракета билан зарбалар

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси матбуот маркази тарқатган маълумотида Теҳронда содир этилган сўнги терактлар омилларини жазолаш мақсадида Суриянинг Дейруззувр минтақасидаги такфирий террористларнинг қўмондонлик макони, террористлар тўплаган марказлар ва террористларни ҳимоя қиладиган базаларга ракета ёрдамида зарбалар берилди деб эълон қилди.

Сипоҳнюсга таяниб Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Теҳрон шаҳрида террорчи гуруҳлар томонидан содир этилан терактлар ва уни оқибатида 18 нафар эронликларни шаҳид бўлгани ортидан Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси тўкилган пок қонлар ҳеч қачон жавобсиз қолмайди деб эълон қилди.

Исломий Инқилоб соқичлар корпуси махълумотномасида жумладан, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Суриядаги такфирий террористларни жазоллаш мақсадида Сурия шарқидаги Дейруззувр минтақасида жойлашган террористлар марказлари, марралари ва худкуш автомашиналар тайёрлайдиган махсус жойларини ўрта масофага учадиган бир нечта ракеталар билан нишонга олди деб келтирилган.

 Исломий Инқилоб соқчилар корпуси террористлар ва уларнинг минтақа ва минтақадан ташқаридаги ҳомийларини  Эрон халқига қарши бундай шайтоний ва ноинсоний ҳатти ҳаракатлар такрорланганида  Исломий Инқилоб соқчилар  корпусининг интиқом олови ва инқилобий хашм ғазаби авж олиши ва  террористлар омилларини нобуд этиб, жинояткорларни қаттиқ жазоланиши тўғрисида огоҳлантирди.

Тарқатилган хабарларга асосан,  ушбу ракета зарбалар натижасида бир гуруҳ такфирий террористлар йўқ қилиниб, уларнинг кўп миқдордаги қурол- яроқлари ва  ҳарбий тажҳизотлари нобуд этилган.

Мазкур хабарга биноан, Суриядаги террористларга қарши ракета ёрдамидаги зарбалар муваффақият билан якунланган. Отилан барча ракеталар ҳам диққат ила террористлар марраларини нишонга олган.

Ёрлиқ