Руҳоний: Эрон халқи хорижий мамлакатларнинг фитна ва таҳдидларидан қўрқмайди
(last modified Sun, 27 Aug 2017 12:05:00 GMT )
август 27, 2017 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи
    Эрон халқи

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон миллати хорижий мамлакатларнинг барча фитна ва таҳдидларидан заррачадек қўрқувга тушмайди, чунки эронликлар қўрқмаслик, шижоат ва жасурликни Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) дан ўрганиб олганлар деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  давлат кабинети ва делегациясининг Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) армонлари  билан қайта қасамёд қилиш маросимида мухбирларга берган интервьюсида деди:  барча зўравон қудратлар тажовузкор Ироқ режимини ҳимоя қилган Эронга қарши 8 йил уруш пайтида ҳам Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  Эрон миллатига  қандай қилиб  азм- ирода билан барча фитна -низолар қаршисида тура олиш мумкинлиги ва муқовимат кўрсатишни ўргатдилар деб таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида , Эрон конституцияси, сайлов ва халқ овози, эркин парламент, қудратли давлат ва суд мустақиллигининг барчасини Имом Хумайний (р.а) нинг мероси эканлигига ишора қилиб, Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  исломият ва жумҳуриятни  Эрон халқига армуғон этдилар. Ул зот  миллий ҳокимият ва халқчиллик соясида дин ва илоҳий аҳкомларни ижро этилиши халқни ўз тақдирини ўзи белгилашга қодир бўлишига замин яратишини исботлаб бердилар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ