Лорижоний: Курдистон минтақасини Ироқдан ажралиши янги бўҳронларга сабаб бўлади
(last modified Tue, 26 Sep 2017 13:29:59 GMT )
сентябр 26, 2017 18:29 Asia/Tashkent
  • Лорижоний
    Лорижоний

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш мақсадида ўтказилган референдумга ишора қилар экан, бу масала янги бўҳронларни келтириб чиқаради деб айтди.

Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилишига Ироқнинг марказий давлати ва халқаро ҳамжамииятнинг қарши чиқишгани билан бир пайтда Масъуд Боризоний  эгоистик қарашлари билан референдум ўтказди.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Теҳронда мухбирлар билан суҳбатида  ИШИД такфирий- террорчилик гуруҳи таг тубидан йўқ қилинмаган ҳолда Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш каби лойиҳаларнинг афсусланарли эканлигини таъкидлаб, деди:  Ироқнинг турли қавм- элатлари жумладан курдлардан иборат гуруҳлар Эронга келишганида  уларга ошкора тарзда  бундай референдумлар Ироқ ичкарисида кўп кескинликлар ва бўҳронларни келтириб чиқаради чунки терроризм масаласи ҳали буткул ҳал этилгани йўқ деб  эълон этилганди .

Лорижоний  Ироқда демократик тизимини ташкил этилганидан бери минтақадаги айрим мамлакатларни шайтанат ва ёвуз ҳатти ҳаракатларни бошлаганига  тўхталиб, бу мамлакатлар  Ирақ ичкарисида ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоя қилишди шунингдек террористлар бу давлатлар ёрдами билан Ироқнинг айрим минтақаларини ишғол этдилар деб айтди.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида  ИШИД террорчи гуруҳини Ироққа уюштирган ҳужумлари пайтида ҳеч бир мамлакат Ироққа кумак етказмади ва фақат Эрон ислом жумҳурияти  Ироқ халқи ва давлати ҳамда Курдистон минтақаси ёнида  терроризмга қарши кураш олиб борди деб изоҳлаб ўтди.

Лорижоний Эрон давлатини Ироқ ва бошқа мамлакаларни тақсимланишига қарши эканлигини таъкидлаб,  минтақани тақсимлаш сионистларининг  сиёсатидир деб аниқлик киритди.