Шамхоний: бегона мамлакатлар Эрон ва Покистон ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир ўтказа олмайди
(last modified Sun, 07 Jan 2018 13:38:58 GMT )
Январ 07, 2018 18:38 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби , айрим бегона давлатларни террорчи гуруҳларга қурол- яроқ етказиб бериш ва террористларни ёллаш орқали Эрон ва Покистон чегаралари хавфсизлиги ва алоқаларига халал етказишига ҳеч қачон ижозат бермаймиз деб айтди.

Бугун Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳронда Покистон миллий хавфсизлиги раисининг маслаҳатчиси Носирхон Жанжуани қабул қилганида  икки мамлакат чегараларида хавфсизликни  сақлаш ҳамда  инсон трафикаси, гиёҳванд моддалар ва қурол- яроқ  контрабандаси ва қуролланган гуруҳларга қарши кураш олиб бориш учун муштарак ҳамкорликларни янада кучайтиришни таъкидлаб, турли соҳалар хусусан муштарак таҳдидларга қарши кураш учун иккитомонлама ҳамкорликлар ва муносабатларни кенгайтириш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби  АҚШнинг  миллий хавфсизликка оид янги стратегиясини танқид этар экан, дедики, исломий мамлакатлар хусусан Эрон ва Покистонга қраши қаратилган  АҚШнинг душманона, ҳилна ва фитна солишга асосланган сиёсатлари  исломий мамлакталарни ҳушёрлик билан ушбу фитналарга қракши кураш олиб бориш учун ҳамкорликларини янада кенгайтиришини тақазо этмоқда.

Шамхоний ўз сўзларида  Фаластин масаласини ислом оламининг энг муҳим ва асосий масаласи эканлигига тўхталиб,  исломий мамлакталарнинг харажатлари ва бойликлари билан ташкил тилган айрим коалициялар Қуддуси шариф армонларини амалга ошириш йўлига ҳисса қўшишлари лозим деб айтди.

Покисон миллий хавфсизлиги раисининг маслаҳатчиси Носирхон Жанжуъа ҳам бу учрашувда  исломий мамлакатлар ва мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофлар яратиш мақсадидаги айрим хорижий мамлакатлар фитналари қаршисида ислом мамлакатларини янада ҳушёр бўлишлари зарурлигини таъкидлаб,  Покистон давлати ҳам Эрон ислом жуҳурияти билан хавфсизлик ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликларини кенгайтиришга ҳаракат қилади деб айтди.