Душманлар ва сионистик режим қаршисида Ислом оламининг яхлитлиги зарурдир
(last modified Fri, 16 Feb 2018 12:34:41 GMT )
феврал 16, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • Душманлар ва сионистик режим  қаршисида Ислом оламининг яхлитлиги зарурдир

Эрон президентига кўра, агар жаҳон мусулмонлари бирлашганларида Америка Байтулмуқаддасни сионистик режим пойтахти эълон қилишга ва ушбу режим ҳар куни фаластинликлар ҳуқуқини поймол этишга журъат қилмасди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний   Ҳиндистонга қилган сафари давомида Ҳайдаробод шаҳридаги "Макка-масжид" номланган масжиддаги  жума намозидан кейин сўзлаган нутқида жаҳон мусулмонлари учун ваҳдат ва иттифоқдан бошқа йўл йўқлигини таъкидлаб деди: Айримлар мусулмонларни таҳқирлашни хоҳлашади. Бироқ мусулмонлар тарих давомида илм, тамаддун ва азаматга эгалар ва келажак уларникидир.

Ҳасан Руҳоний Эрон Ислом Жумҳурияти барча мусулмон халқларга ёрдам бераётганини ҳамда Ироқ, Сурия ва Ливан халқларига ёрдам берганидек, бошқаларга ҳам ёрдам беришни давом эттиришини таъкидлади.

Эрон президенти Ҳиндистонда хавфсизлик ва тинчлик пойдор эканлигидан хурсандчилигини баён этиб, қўшимча қилди:Душманлар мусулмонларнинг бирлашишларини хоҳлашмайди, аммо Ҳиндистон ва Эрон халқлари илм ва тамаддунда ўзаро бирлашганлар.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрига сафар қилди ва шанба куни Янги Деҳлида сафарини давом эттиради.

Ёрлиқ