Тожикистон президенти Самарқандга борди
август 18, 2018 13:01 Asia/Tashkent
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Кун.уз сайтига кўра, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.
Қайд этилишича, ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.