Руҳоний: Эроннинг ҳақлиги ва АҚШнинг зўравонлиги ойдинлашди
(last modified Thu, 27 Sep 2018 13:41:49 GMT )
сентябр 27, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ҳақлиги
    Эроннинг ҳақлиги

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти БМТ Бош Ассаблеяси 73- ялпи мажлисида Эрон позициясини очиқ-ойдин баён этилганига тўхталиб, АҚШ давлати бу йиғилишда ҳеч қандай натижага эришолмади, деб айтди.

БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида қатнашиш учун Нью-йорк шаҳрига борган Ҳасан Руҳоний, бугун  Теҳронга қайтишидан сўнг мухбирлар билан суҳбатида дедиким, БМТ Бош Ассасблеясининг навбатдаги ялпи мажлисида Эроннинг ҳақлиги ва АҚШнинг зўравонлиги барчага аён бўлди.

Эрон ислом жумҳурияти президенги БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзлаган нутқига ишора қилар экан, Трампнинг маърўзаси дунё мамлакатлари раҳбарларининг кулгусини қистади деб баён қилди.

Руҳоний  шунингдек  БМТ Бош Ассамблеяси мажлиси доирасида Баржом ядровий келишуви умумий комиссияси йиғилишининг ўтказилганига тўхталиб, бу йиғилишда ядровий келишув мажбуриятларига риоя қилиб келаётгани туфайли Эронга миннатдорчилик билдирилди,  деб таъкидлади.

Эрон президенти   бу йиғилишда  4+1 гуруҳи - Германия, Франция, Британия, Хитой ва Россия давлатлари Баржом ядровий  дастурини ҳимоя қилишга оид резолюциясини эълон қилишига қўшимча,   Эрон билан алоқаларини кучайтириш учун махсус банк системасини ташкил қилишни таъкидлашди,  деб маълум қилди..

Руҳоний  шунингдек,  турли мамлакатлар раҳбарлари билан учрашганида  иккитомонлама, минтақавий, Баржом ядровий дастури, иккитомонлама савдо- иқтисодий  алоқалар масалаларини муҳокама қилганини баён этар экан, мамлакатлар раҳбарлари бу учрашувларда АҚШ санкцияларини  қўллаб -қувватламаслигини эълон қилишди,  дея изоҳлади.  

Ёрлиқ