Семнон шаҳри
(last modified Sun, 09 Dec 2018 12:48:32 GMT )
декабр 09, 2018 17:48 Asia/Tashkent
  • Семнон шаҳри

Эроннинг муҳим вилоятларидан бири Семнондир.

 

Image Caption

Семнондан Теҳронгача бўлган масофа 128 км.ни ташкил этади. Бу  шаҳар тарихи Ахамонийлар даврига бориб тақалади. Шаҳарнинг қадимий номлари Кумишан, Кумес ва саҳро орқали Исфаҳонга олиб борадиган  йўллар чорраҳасида жойлашганлиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ашконийлар даврида бу давлат пойтахти юз дарвоза  маъносини англатувчи  Сад Дарвоза шаҳри бўлиб, Семноннинг ёнида  ва Домғондан унча узоқ бўлмаган маконда жойлашган шаҳар эди.

Семнон шаҳрига Оғо Муҳаммадхон алоҳида эътибор қаратган, Фатҳалишоҳ Қожор эса ушбу шаҳарда туғилган эди. Айнан шунинг учун уларнинг ҳар бири Чашмаи Али деб номланган жойда (Домғондан 35 км. шимолда ) ўзларининг саройларини барпо этишган. Мазкур саройлардан бири кўл ичида, бошқа бири эса унинг ёнида жойлашган.

Сиёҳкуҳ тоғи чўққисининг шимолий этагида, Гармсарнинг  жанубида, учта йўлнинг эски чорраҳасида Исфаҳон саҳросидаг ўтувчи  карвон йўлининг ёқасида, Кошон ва Гармсардан 1024 метр баландликда "Шоҳ Аббос" номи билан машҳур ташландиқ бир бинони кўриш мумкин.

Семнон тарих давомида кўплаб инқироз ва ҳодисаларни бошидан кечирган Эроннинг қадимий ва тарихий ҳудудларидан бири ҳисобланади.Шарқ-Ғарбнинг асосий йўналиши, Мовароуннаҳр минтақаси, Марказий Осиё ва ипак йўлида жойлашган диёрдир. Бу нарса ушбу минтақада тарихий муҳим ҳодисалар юз бериши учун муносиб фурсат яратган. Таҳмураси Девбанд Семнон шаҳрини бунёд этган деб билишади.  

Семнон ислом зуҳур топишидан кейинги даврларда Қумес тарихий ўлканинг бир қисми эди. Бу ўлка ҳижрий-қамарий олтинчи ва еттинчи асрларда Исмоилийларнинг муҳим марказларидан эди. Чунончи, бу вилоятда 150 қалъа бор эди.  Семнон муғуллар даврида Эроннинг бошқа минтақаларидек, ушбу қавмнинг қатлиом қилиниши ва ҳужумлардан мустасно қолмади. Темур-Ланг

даврида эса Семнон Саффавийлар томонидан босиб олинди.

 Каримхони Занд даврида Семнон Қожор сулоласининг бузургворлари ихтиёрига кирди. Унинг ўлимидан кейин Оғо Муҳаммадхон Семнон, Домғон ва Бастомни ўз тасарруфига киритишга муваффақ бўлди. Фатҳалишоҳ ҳам ўз ватани бўлмиш Қумис сарзаминига диққат-эътибор қаратди ва Зулфиқорни Семнон ҳокими этиб тайинлади. Қумиснинг географик номи Қожор сулоласи ҳукмронлик даврининг охирларигача ишлатилди ва Биринчи паҳлавий ҳукумати даврида иккинчи вилоятлар қаторида Мозандарон вилоятига кирди. Шамсий 1340 йилда вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан Семнон, Домғон, Шоҳруд, Бастом ва Сурха ҳамда Табаристоннинг жануби, яъни Сангсар ва Шаҳмирзод Семнон ҳудудига кирди. Унинг ҳукумат маркази эса Семнон шаҳри этиб тайинланди.

Ҳижрий-шамсий 1355 йилда давлат қарорига биноан Дамованд, Фирўзкўҳ, Гармсор ва Варомин Семнонга қўшилди ва уларнинг маркази ҳам Семнон бўлди. Икки йил ўтгач Дамованд, Фирўзкўҳ ва Варомин бу вилоятдан ажралди ва ҳозирги Семнон вилояти шаклланди.

Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption
Image Caption