Лорижоний: АҚШ юзсизлиги Халқаро тинчликка халақит етказмоқда
(last modified Mon, 08 Apr 2019 10:24:04 GMT )
апрел 08, 2019 15:24 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШ юзсизлиги Халқаро тинчликка халақит етказмоқда

Эрон парламенти раиси АҚШнинг иккиёқлама ва юзсизликка асосланган сиёсатларини Халқаро миқёсидаги тинчлик ва сулҳга халақит етказаётганини айтди.

Бугун Эрон парламенти раиси  Али Лорижоний Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро парламентлараро иттифоқининг 140- чи йиғилишида ракета мавзусидаги битим борасида Россияга  нисбатан АҚШ давлат етакчиларининг позициялари, иқтисодий масалаларда Европа ва Хитой мамлактаи билан муаммолари, терроризмга нисбатан иккиёқлама муносабати, ишғол этилган Фаластин ва Қуддус масаласидаги нотўғри ва ғаразли сиёсатларини Халқаро миқёсидаги тинчлик ва осойишталикка жиддий зарар етказган деб изоҳлади.

Лорижоний ўз сўзларида  АҚШ томонидан Суриядаги Гулан /Жўлан/ теппаликларини сиоинстик режимнинг ҳудуди сифатида тан олгани ҳамда сионистларнинг  Масжидулақсога ҳужум қилиб , Байтулмуқаддасни диний ва ирқий жиҳатдан тозалашга қилаётган уринишларини кескин қоралаб,  бундай душманона ва инсониятга зид ҳатти- ҳаракатлар  АҚШ ва сионистик режимнинг кулгули ва саҳналаштирилган сиёсатларининг натижасидир деб таъкидлади

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида, мусулмон халқлари  АҚШ ва сионистик режимни нотўғри сиёсатларини ҳеч қачон қабул қлишмайди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ