Зариф ва Имронхон учрашувида Покистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш таъкидланди.
(last modified Fri, 24 May 2019 09:52:45 GMT )
май 24, 2019 14:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Покистон бош вазири Имронхон
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Покистон бош вазири Имронхон

Эрон ташқи ишлар вазири ва Покистон бош вазири турли заминаларда икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди.

Исломободга сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Покистон бош вазири Имронхон билан учрашганида, икки томонлама ҳамкорликлар, айниқса Покистоннинг Гвадар ва Эрон шарқидаги Чобаҳор порти ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги манфаатлар йўлида муҳим портлар сифатида мазкур портларда мавжуд бўлган имкониятлардан фойдаланиш зурурдир,-деб айтди. 

Покистон бош вазири Имронхон ҳам апрел ойида Эронга қилган сафарига ишора этиб, исломий ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликлар, тинчликнинг аҳамияти, муштарак чегаралар масаласида ҳамкорлик қилиш ва Теҳрон билан алоқаларни кенгайтириш учун Исломобод тарафдордир,-деб таъкидлади.  

Эрон ташқи ишлар вазири Покистон армиясининг замин қўмондони Қамар Жовид Важва ҳамда ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан алоҳида мулоқот қилиб, музокара ўтказди. 

 

Ёрлиқ