Эронда 3- чи Қадр кечаси маросимлари ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45696
Бутун Эрон ислом жумҳуриятининг муъмин инсонлар иштирокида Муборак Рамазон ойининг 3-чи Қадр кечаси шукуҳ билан нишонланди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
май 29, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Эронда  3- чи Қадр кечаси маросимлари ўтказилди

Бутун Эрон ислом жумҳуриятининг муъмин инсонлар иштирокида Муборак Рамазон ойининг 3-чи Қадр кечаси шукуҳ билан нишонланди.

Кеча Муборак Рамазон ойининг 3-чи Қадр кечасида  Имомат ва вилоятнинг издошлари ва пайравлари масжидлар, такялар, ҳусейниялар ва бошқа муборак ва мазҳабий маконларда тўпланиши, тонггача Қуръони карим тиловат қилиб, Аллоҳнинг аъзам исмларини тилга олиб, Жавшан дуосини ўқидилар. Пок аҳли байт /алайҳимуссалом/  маддоҳлари ҳам  тақводорлар ва парҳизкорлар мавлоси ва раҳбари ҳазрат Али /а/ хотирасига навҳахонлик ва марсияхонлик маросимларини ўтказдилар.

Эрон шимоли шарқидаги Муққадас Машҳад шаҳрида  Ҳазрат имом Ризо /а/ нингпок ҳарамларидаги малакутий равоқлар ва саҳнлари зиёратчилар  ҳамда яқин ва узқодан келган ул зот пайравлари билан тўлган эди.

Зиёратчилар Қуръони каримни бошига қўйиб, Ҳазрат Парвардгор даргоҳига муножот қилишлари билан Муборак Рамазон ойининг 3 -чи Қадр кечаси маросимларини ўтказишди.