Зариф: Пан Ги Муннинг ҳисоботи хато маълумотлар асосида тайёрланган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i463
Эрон Ташқи ишлар вазири Пан Ги Муннинг ҳисоботи хато маълумотлар асосида тайёрланганлигини айтди.
(last modified 2018-08-22T17:46:53+00:00 )
июл 19, 2016 17:45 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф
    Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон Ташқи ишлар вазири Пан Ги Муннинг ҳисоботи хато маълумотлар асосида тайёрланганлигини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг Эрон хусусидаги ҳисоботи тўлиқ бўлмаган ва унинг музокаралар даврларидан бехабар бўлган маълумотларга асосланганлигини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун, сешанба куни, Теҳронда мухбирлар билан суҳбатда БМТ Бош котибининг сўнгги ҳисоботи борасида бу ҳисобот тўлиқ бўлмаган ва Пан Ги Муннинг музокаралар даврларидан бехабар бўлган маълумотларга асосланганлигини ҳамда Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг тайёрланишида БМТнинг бирор ҳиссаси бўлмаганлигини Теҳрон томони бундан олдин ҳам эълон қилганлигини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг ҳисоботида Эронга қарши қўйилган айбловлар, махсусан Эрондан Ироққа аслаҳа юборилганлиги борасида тўхталиб, Эрон 2231-резолюция билан бир замонда чиқарилган баённомада терроризмга қарши ўз чораларини давом эттиради ва бу Эрон Ислом Жумҳуриятининг сиёсатидир ҳамда Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурига бирор бир алоқаси йўқ, дея эълон қилганлигини айтди.