Теҳрон жума намози хатиби: Эрон халқининг муқаддас мудофааси ҳозирги замон тарихида тасирчан рол уйнади
(last modified Fri, 27 Sep 2019 11:45:19 GMT )
сентябр 27, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби: Эрон халқининг муқаддас мудофааси ҳозирги замон тарихида тасирчан рол уйнади

Теҳрон жума намози хатиби тажовузкор душманга қарши Эрон халқининг саккиз йиллик муқаддас мудофаасини ҳозирги замон тарихида тасирчан деб билди.

Теҳрон жума намози хатибиҳҲужжатул-ислом Козим Сиддиқий Муқаддас мудофаа ҳафталиги бошланишига ишора этиб, Карбало ҳодисасидан кейин ҳеч қайси бир ҳодиса тарихда Муқаддас мудофаа ҳодисасидек, бундай тасирга эга эмасди,-деб айтди. 

Теҳрон жума намози хатиби уруш вақтида дунёнинг барча мамлакатлари тажовузкор душманни қўллаб-қувватлашишлари ва Эрон армияси парчаланиб кетгани ҳамда соқчилар корпуси тажрибага эга бўлмаганини баён этиб, Эрон халқи Имом Хумайний (р.а)-нинг раҳбарлигида саккиз йил дунё зўравон қудратлари баробарида муқовимат қилди,-деб қўшимча қилди. 

Ҳужжатул-ислом Сиддиқий муҳаррамул-ҳаром айёмлари муносабати билан тасаллият изҳор этиш зимнида, Имом Ҳусейн (а) билан унс олиш кундан кунга ривожланиб бормоқда ва бошқа мамлакатлар вакиллари, арманийлар,масеҳийлардан олиб аҳли суннат ва шиа мусулмонларидан олиб турли мазҳабларнинг намояндалари Араини Ҳусейний кўча намойишлари маросимида 20 миллион кишининг ҳузур топиши шундан далолат берадиким, Имом Ҳусейн (а) жўшиб чиқадиган сарчашмаси барчани сероб айлайди,-деб айтди. 

Теҳрон жума намози хатиби шунингдек, айрим мамлакатлардаги халқларнинг оғир шароити ва мазлумлар учун мазмун-мундарижага эга бўлмаган инсон ҳуқуқларини танқид қилиб, зулм ва истибдодга гирифтор бўлган Кашмир мусулмонлари, инсон ҳуқуқлари ҳеч қандай ёрдам бермайдиган Нигерия шиа мусулмонлари, ўзлари учун бирон бир қарор қабул қила олмайдиган Баҳрайн шиалари ҳамда Арабистон шиа мусулмонларининг мушкулотларини бартараф этиш учун барча исломий мамлакатлар сайъ-ҳаракат қилишлари керак,-деб таъкидлади.  

Ёрлиқ