Зариф Теҳронда Толибон сиёсий офиси раиси билан мулоқот қилди
(last modified Wed, 27 Nov 2019 07:20:45 GMT )
ноябр 27, 2019 12:20 Asia/Tashkent
  • Зариф Теҳронда Толибон сиёсий офиси раиси билан мулоқот қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири Афғонистонга тинчлик-осойишталикни қайтариш сай-ҳаракатлари доирасида Толибон сиёсий офиси раиси ҳамда бу гуруҳнинг музокаралар олиб борувчи ҳайъати билан мулоқот қилди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Афғонистонга тинчлик-осойишталикни қайтариш сай-ҳаракатлари доирасида   Толибон сиёсий офиси раиси Мулло Бародар ҳамда бу гуруҳнинг музокаралар олиб борувчи ҳайъати билан мулоқоти чоғи Эрон Ислом Жумҳуриятининг  Афғонистон тинчлиги масаласида давлат ва барча сиёсий гуруҳлар иштирокида афғонлараро музокараларнинг мустаҳкамланишини қӯллаб-қувватлашини изҳор қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири шунингдек, икки қӯшни давлат ӯртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар бӯлиши зарурлигини таъкидлади.

Мулоқот Афғонистонга тинчлик-осойишталикни қайтариш сай-ҳаракатлари доирасида  амалга оширилди. 

Ёрлиқ