Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ўз чегаралари яқинида террористларнинг борлигига чидаб турмайди
-
Зариф: Тоғли Қорабоғда террорчиларнинг иштироки ҳеч кимнинг фойдасига эмас
Эрон ташқи ишлар вазири Тоғли Қорабоғ можароларида террорчиларнинг иштироки ва уларнибу минтақага олиб келинаётгани тўғрисида огоҳлантирди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, террорчиларни айниқса ИШИД такфирий гуруҳи қолдиқларини Қорабоғ минтақасига ўтказилиши ҳамда уларга қарши кураш учун Эрон дипломатик системасининг маслаҳатлашувларига тўхталиб, Эрон давлати террорчиларнинг ушбу можароларда қатнашаётганини билди ва Теҳрон бундай вазият ҳеч кимнинг манфаатига эмаслигини таъкидламоқда деб айтди.
Зариф ўз сўзларида Эрон сўнгги музокараларида Арманистон, Россия, Туркия ва Озарбойжон республикаси ҳукуматларини Тоғли Қорабоғга террористик гуруҳларнинг ўтказилиши ва уларнинг фаолияти ҳақида хабардор этиб. Теҳрон давлати ҳеч қачон бундай вазиятга чидаб турмайдиганини ҳам маълум қилди дея изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, айни пайтда ушбу террорчилар Эрон ислом республикаси чегаралари яқинида мавжуд эмас, аммо уларнинг Эрон мамлакати чегараларидан узоқроқ жойда бўлиши эҳтимоли ҳали ҳам катта деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф Эрон ислом республикасининг Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш режасини эслатиб, Эроннинг тинчлик бўйича режаси фақат вақтинчалик оташкесим ўрнатиш эмас, балки икки томонни ўзларининг қатор принсипларига содиқлигини эълон қилгани ва ҳатти -ҳаракатлар айниқса ишғол этилган ҳудудлардан барча ишғолгар кучларни чиқарилганидан кейин, чора- тадбирлар асосида можароларни ҳал қилиш томон ҳаракат қилишга қаратилган дея аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишлар вазири одамларнинг ҳуқуқларига кафолат бериш, алоқа каналларини ташкил этиш, минтақадаги давлатларнинг режани ижро этиш ва унга ўхшаган масалаларга ечим топишини Эроннинг Тоғли Қорабоғ минтақасида тинчлик ўрнатиш режасининг бошқа таркибий қисмлари сифатида эслатиб ўтди.