декабр 03, 2020 12:35 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти
    Эрон парламенти

Эрон ислом жумҳурияти парламенти санкцияларни бекор қилишга қаратилган стратегик ҳаракатлар тўғрисидаги қонун лоийҳасини ижро этилиши учун мамлакат президентига етказди.

Эрон парламенти делегацияси аъзоси Аҳмад Амирободий Фароҳоний  Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Эрон конституцияси ҳимоячилари кенгаши тасдиқлагани ортидан  кеча президент Ҳасан Руҳоинйга хат юбориб санкцияларни бекор қилиш қилиш ва Эрон халқи манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар тўғрисидаги қонунни эълон этди де таъкидлади.

Аҳмад Амирободий Фароҳоний шунингдек Эрон парламенти раисиниг мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийга  йўллаган мактуби ҳукумат томонидан санкцияларни бекор қилиш  бўйича стратегик қонунни амалга оширишга қаратилган деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти парламенти  эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганидан кейин сешанба куни санкцияларни бекор қилиш қилиш ва Эрон миллатининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун стратегик ҳаракатлар лойиҳаси тафсилотларини ратификация қилди.

9 моддадан иборат " Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш  ва Эрон миллатининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тстатегик ҳатти -ҳаракатлар" лойиҳаси қонунни асосида  Эрон давлати  ядровий келишувнинг бошқа томонлари ўз  мажбуриятлари бажарилмаганида  ушбу қонунни қабул қилинганидан бир ой ўтган,  ихтиёрий равишда қўшимча протокол ҳужжатини тўхтатиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари 7- моддасига мувофиқ,  ядровий келишувнинг бошқа томонлари /Франция, Россия, Хитой, Британия ва Германия/ ўз мажбуриятларини бажарсалар ва Эронга қарши ядровий, ҳарбий , инсон ҳуқуқлари ва шу кабиларни ўз ичига олган санкцияларни бекор қилсалар,  ҳукумат ҳам  амалга оширилган ҳатти -ҳаракталар тўғрисидаги аниқ ҳисоботларни парламентга топширишга вазифадор бўлади.

 

Ёрлиқ