декабр 08, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати охирги ғалабаларига қадар, Сурия давлати ва миллати ёнида бўлади
    Эрон мамлакати охирги ғалабаларига қадар, Сурия давлати ва миллати ёнида бўлади

Эрон ислом жумҳуриятит президенти Теҳрон давлати Сурия ҳукумати ва халқини ўзининг стратегик иттифоқчиси сифатида қўллаб- қувватлаш учун ўз қарори, қатъият ва иродасини давом эттиради ва охирги ғалабасига қадар Сурия ёнида қолади деб изоҳлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдодни қабул қилганида  Эрон ислом жумҳуриятининг доимо Сурия халқи ва ҳукумати ёнида қолишини таъкидлаб, сионист босқинчилар ва терроризмга қарши кураш олиб бориш Эрон ва Сурия халқларининг умумий мақсадидир деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида, Теҳрон ҳукумати ҳардоим Сурия ҳукуматм ёнида бўлади ва  шу муносабат билан  Остона жараёнини  Суриянинг манфаатлари ва ҳудудий яхлитлигии сақлаб қолиши учун фойдали эканлигини таъкидлаб,  унга жиддий амал қилади  деб баён этди.

Ҳасан Руҳоний бу учрашувда, АҚШ президенти Дональд Трампнинг  Суриянин ҳудудларидан бир қисмини босқинчи сионистик режимга қўшиб беришга уринишларига тўхталиб,  ишғол этилган сарзаминларни жумладан Голан теппаликларини сионистик режим босқинчилари ишғолидан озод қилинганига қадар,  қарши курашни давом этттириш керак деб эълон этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  минтақа халқларини терроризм ва босқинчиликларга қарши кураш олиб бораётгани ҳамда эронлик ядрошунос оилм шаҳид Фахрийзоданинг террор этилганини таъкидлаб,  шаҳид Қосим Сулаймонийни террор этишдан душманларнинг асли мақсади нафақат  Эрон муқовимат кучлари балки минтақа қаршилик ҳаракатидан уч олиш эди ва  шаҳид Фахрийзоданинн террор этишлари билан душманлар илм -технология соҳасидаги ривожланишни олдини олиш ва шу орқали қасос олишни мақсад қилишган дея аниқлик киритди.

Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам  Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни дунёнинг энг қадрли ва шарафли сиёсий муносабатлардан эканлигига тўхталиб, бошқа мамлакатлар ҳақиқий дўстлик ва муносабатлар қандай шаклланишини ва уларни қандай давом эттиришни ушбу алоқалардан ўрганишлари керак деб айтди.

Сурия ташқи ишлар вазири Файсад Миқдод ўз сўзларида,  шаҳид Фахрийзода ва шаҳид Суламйонининг террор этилгани муносабатида Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб,  бундай жиноятларни содир этганлар, ушбу шаҳидларнинг қонини тўкиш минтақа халқларини ғалабага эришиши учун янада қатъий қарорга келишларини билишмайди деб эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ