Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 175 киши вафот этди
(last modified Sat, 19 Dec 2020 11:24:44 GMT )
декабр 19, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 175 киши вафот этди
    бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 175 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 175 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг  421  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  822  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 152  минг 72  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 175 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 53  минг  448  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 875 минг 943 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 76  миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 685  минг киши вафот этган ва 53 миллион  нафардан ортиғи соғайган.

worldometer  сайтининг хабар қилишича, АҚШда  ҳозиргача 18 миллион нафарга яқинлашган ва улардан 320  минг  киши ҳам вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ