Ҳасан Руҳоний: Ғарб демократияси заиф ва асоссиздир
Эрон президенти АҚШдаги воқеалар ва бу мамлакат Конгресси биноси-Капитолийга уюштирилган ҳужумни Ғарб демократиясиниг заифлиги ва асоссизлигининг нишонаси эканлигини таъкидлади.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний АҚШдаги ўтган тунда содир бўлган ҳодисалар, айниқса Вашингтон шаҳридаги бу мамлакат Конгресси биносига уюштирилган ҳужумга тўхталиб, бундай ўзгаришлар Ғарб мамалкатида илм-фан ва техника тараққиётига қарамай,популизм ҳанузгача мавжудлиги ва популист бир шахс 4 йил давомида ўз мамлакатнинг обрўсига путур етказиши мумкинлигини кўрсатди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида бир нафар носоғлом одам / Трамп/ АҚШда ҳокимиятни қўлга киритиб, бутун дунё билан муносабатларни бузди ва ўз мамлакатига ҳам Ғарбий Осиё минтақасига- Фаластин, Сурия, Яман ва дунёнинг бошқа барча қисмларига ҳам қаттиқ зарар етказди деб эълон этди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек АҚШ Конгрессидаги воқеаларни бутун дунё учун ва икки ҳафта ичида ҳокимиятни қўлга киритадиган Оқ уйнинг ҳукмдорлари учун сабоқ бўлишига умид билдирди.
Кеча АҚШ Конгресси саҳнасида электрол овозларни ҳисоблаш йиғилиши ғалаёнга айланди ва ғазабга келган Дональд Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб киришга муваффақ бўлди.
АҚШнинг Конгресс биноси-Капитолий атрофидаги тўқнашувларни авж олганида, полиция ва хавфсизлик кучлари аралашди.
Ҳозиргача бу тўқнашувларда 4 икши ҳалок бўлган.