Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 03 Mar 2021 11:33:57 GMT )
март 03, 2021 16:33 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 86 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 353 кишига етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 525  нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус  билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 656 минг 699  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 86  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг 353  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 413  минг 717 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ