Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i59276
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 88 киши коронавирусдан вафот этган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 11, 2021 17:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 88 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 308 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 716  нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус  билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 723 минг 470  нафарга етгани  шунингдек  ўтган бир сутка ичида  88  кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг  16  нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 471  минг 179 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.