Зариф: АҚШ Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизликнинг манбаи ҳисобланади
-
Зариф: АҚШ Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизликнинг манбаи ҳисобланади
Эрон ТИВ Ғарбий Осиё минтақасига халқаро аралашувни минтақадаги беқарорлик ва ишончсизлик омили эканлигини таъкидлаб, АҚШнинг аралашуви минтақадаги энг юқори даражадаги ишончсизлик ва беқарорликка сабаб бўлди деб изоҳлади.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Теҳрон диалог форумида сўзлаган нутқида, АҚШнинг минтақамиздаги бузғунчи ҳаракатлари фақат ҳарбий аралашув билан чекланиб қилмайди ва АҚШнинг Эрон миллатига қарши иқтисодий уруши турли салбий оқибатлар жумладан коронавирус пандемиясини бошқаришдаги муаммоларга ҳам олиб келган деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида, Эрон барча қўшни мамлакатлари билан музокара ўтказишга тайёр ва минтақа келажагини белгиллашда ва яратишда чет элликларга ҳожат ҳам йўқ деб эслатди.
Эрон ТИВ раҳбари, дипломатия ва мулоқот орқали янги минтақани қуриш ва инсоний, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни амалга ошириш мумкин деб аниқлик киритди.
Зариф минтақа давлатлари келишмовчиликларини ҳал қилиш ва тинч муҳитда яшаш учун мулоқотда эҳтиёж борлигини баён этди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз нутқида Эроннинг " Ҳурмуз тинчлик ташаббуси" номли минтақавий музокаралар учун ташаббуснинг аҳамиятини такрорлади.