Зариф: Ислом дунёси ўз ичида ифротгарчиликни томиридан йўқ қилишга эҳтиёж сезади
Эрон ташқи ишлар вазири ислом дунёси ўз ичида ифротгарчиликни томиридан йўқ қилиб ташлашга ва такфирий нафратланиш идеясини тарқатувчи шахслар билан ҳамжиҳат бўлиб курашишга эҳтиёж сезади,-деб айтди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг чоршанба куни Нью-Йоркдаги исломофобия масаласини муҳокама қилиш учун бўлиб ўтган юқори даражадаги йиғилишда, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ушбу қисмда биринчи нутқ сўзлаган шахс сифатида, Эрон позициясини исломдан қурқитиши ва бу масала билан халқаро миқёсда қарши курашишни шарҳ-изоҳ берди.
Муҳаммаджавод Зариф ўзининг сўзларида, Исломий Ҳамкорлик Ташкилотининг мақсадлари, шу жумладан тинчлик билан бирга яшашни тарғиб этиш, динлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириш, исломофоби, экстремизм ва диний нафратга қарши курашнинг самарали ва қимматли механизмлари сифатида рағбатлантириш соҳасида тобора кучайиб бораётган муросасизлик ва дунёнинг турли минтақаларида мусулмолнлар ва исломга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш тенденцияларни ташвишли бир муаммо сифатида шарҳ-изоҳ берди.
Эрон ташқи ишлар вазири сўнгги ўн йилликлар давомида маданий гуруҳлар ва фикрлаш марказлари остида ирқчи гуруҳлар ва оммавий ахборот тармоқлари сифатида Ғарбда мусулмонлардан қурқитишни мақсад қилган кўплаб оммавий ахборот воситалари пайдо бўлди,-деб таъкидлади.
Зариф энди шундай замон етиб келгаки, Ғарб мамлакатларининг раҳбарлари мусулмонларга қарши нафратланишни кенгайтириш ва душманлик сайъ-ҳаракатларни муҳкум этиб, мусулмонларнинг энг дастлабки инсоний ҳуқуқларини поймол этишнинг олдини олиш учун керакли сайъ-ҳаракатни амалга оширишлари лозим,-деб қўшимча қилди.