Зариф ва Туркманистон Президенти учрашувида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш лозимлиги таъкидланди
Эрон Ташқи ишлар вазири ва Туркманистон Президенти мулоқотида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Марказий Осиёга сафарининг сўнгги босқичида пайшанба куни Ашхободда Туркманистон президенти Бердимуҳамедов билан учрашди.
Эрон Ташқи ишлар вазири турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги Эрон-Туркманистон муносабатларининг ўлчамларини тушунтириб бериб, икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларнинг муҳимлигини таъкидлади.
Туркманистон Президенти турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларни ҳам қўллаб-қувватлади ва мамлакатнинг Эрон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилганлигини таъкидлади.