Зариф: АҚШ сионистик режимга фаластинлик болаларни кўпроқ ўлдириши учун ракета етказиб берди
-
Зариф: АҚШ сионистик режимга фаластинлик болаларни кўпроқ ўлдириши учун ракета етказиб берди
Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида ҳозиргача АҚШда ишлаб чиқарилган қурол яроқлар фаластинликларга қарши фойдаланмоқда, бундан ташқари АҚШ яна 735 милион долларга тенг диққат билан нишонга оладиган ракеталарни сионисти крежимга экспорт этди ва шу восита билан фаластинлик болалани янада кўпроқ оммавий қирғин қилишда "ҳисса" қўшмоқда деб ёзди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги сўзларида, бундан ташқари АҚШ Хавфсизлик кенгашининг юмшоқ баёнот чиқаришига тўсқинлик қиганини таъкидлаб, дунё сионистик режим ва унинг тарафдорларининг ёвуз ва ифлос юзини кўришган деб қўшимча қилди.
Washington Post кеча АҚШ ҳукумати сионистик режимнинг фаластинликларга қраши ҳужумлари фонида бу режим томонидан болаларни оммавий қирғин этилишини янада ошириш мақсадида Исроилга янада замонавий қурол сотиш бўйича келишувга рози бўлди деб ёзди.
Washington Post газетаси қурол-яроқ қиймати 735 миллион долларни ташкил этганини ва у илгари сурилган қурол эканлигини айтди.
Бошқа хабарга кўра БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган бир ҳафта ичида сионистик режимнинг ҳужумларини тўхтатиш учун 3 марта йиғилиш ўтказди ва уларнинг барчаси АҚШнинг саботажи туфайли ҳеч қандай аниқ натижасиз тугади.
Эслатиб ўтамиз босқинчи сионистик режим Оқ уйдан яшил чироқ олганидан сўнг ўтган ҳафта давомида Ғазо сектори, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳили ва Қуддусга уюштирган қатор ер, ва ҳаво ҳужумларида камида 220 нафар фаластинлик шу жумладан 60 нафар бола ҳалок бўлди ва 5600 дан ортиқ одам жароҳат олди.