Эрон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди
(last modified Fri, 10 Sep 2021 11:09:04 GMT )
сентябр 10, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди

Эрон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали минтақавий ва глобал воқеаларни  муҳокама қилишди.

Эрон жумҳурияти ТИВ маълумотларига кўра, Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Ҳусайн Aмир Aбдуллоҳиён билан телефон орқали  мулоқот қилиб, икки томонлама ҳамкорлик,   Aфғонистон билан боғлиқ минтақавий ўзгаришлар ва янгиликлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида икки давлат расмийлари учрашувлари, cовид19 га қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, ядровий битим ва Эронлик тадбиркорларнинг Россия билан боғлиқ муаммолари каби масалаларни муҳокама қилишди.

Бу  телефон суҳбатида Aмир Aбдуллоҳиён Эроннинг аввалги келишувлар асосида коронавирусга қарши  Спутник вакцинасининг катта ҳажмда ажратилишини  кутаётганини таъкидлаб, Россия томонига Россияда таҳсил олаётган эронлик талабаларнинг қайтиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилгани  учун миннатдорчилик билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, савдогарлар ва иқтисодий фаолларнинг Россияга эркин кириб-чиқиш бўйича муаммоларини кўтарди ва Сергей Лавров бу борадаги муаммоларнинг тез орада ҳал қилинишига ваъда берди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Aфғонистон билан боғлиқ минтақавий ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишди ва барча гуруҳлар иштирокида инклюзив миллий ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидладилар.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Вена музокаралари ҳақида, Россия Ташқи ишлар вазири, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири билан фикр алмашиш билан бир қаторда, шундай деди: "Россия, Эрон каби, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган Ядровий келишувга ўзгаришла киритилишини қабул қилмайди ва ядровий битимнинг тўлиқ бажарилишини талаб қилади ".

Ёрлиқ